ХАЛҚ ДЕПУТАТЛРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 16декабрь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шухрат Мирзаев, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилдилар.  

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида, жумладан, ер майдонларини оборотга киритиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, тик суғориш қудуқларини қазиш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш, аҳоли хонадон томорқаларидан самарали фойдаланиш, агрологистика, музлаткичли  омбор ташкил этиш лойиҳалари, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Б.Аташевнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.

Сессияга туман Кенгаши депутати Ш.Худаяров раислик қилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 16, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 864 marta