ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Муроджон Ачилов раислик қилди.

Сессия кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган  ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банди ижросини Гурлан туманида таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорининг туманда бажарилиши, мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими томонидан 2021 йилнинг 5 ойида ҳамда Гурлан тумани Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил 2-чорагида амалга оширишган ишлари юзасидан ҳисоботлари, туманда “Аёллар дафтарига”ва “Ёшлар дафтарига” киритилган фуқароларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш ҳамда тумандаги давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги “Интер академия” номли умумий ўрта таълим мактабига автобус ва кураш гилами олиб бериш учун мабғал ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, сессия давомида тумандаги 17,34,38-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директор лавозимига қўйилган номзодлар ўз дастурлари билан сессия иштирокчиларини таништирдилар. Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 758 marta