ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 Жорий йилнинг 23 февраль куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 31-сессияси бўлиб ўтди. Унда  сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессияга  Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Муроджон Ачилов раислик қилди.

    Сессия кун тартибида қуйидаги 9 та масала кўриб чиқилди.

  1. Гурлан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рамазановнинг 2020 йил давомида жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  2. Туман адлия бўлими бошлиғи Т.Турсунбаевнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 2020 йил 4-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2020 йил якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисидаги ахбороти.

     4.Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг раиси Қ.Яхшимуратовнинг 2020 йилнинг 4-чорагидаги иш фаолияти тўғрисида.

  1. Гурлан туманидаги эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи.
  2. Гурлан туманида “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин- қизларнинг рўйхатларини ҳамда “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида.
  4. Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раисини ўзгартириш ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи таркибини қайта шакллантириш тўғрисида.
  5. Гурлан туман халқ таълими бўлими мудири Қ.Раматовнинг “Туман халқ таълими тизимида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги устувор вазифалар” тўғрисида.

      Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Fevral 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 909 marta