ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари,  депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Муроджон Ачилов раислик қилди.

Сессия кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг туманда ижросини таъминлаш, жамиятда аёллар ва ёшлар ролини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш, туманда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳамда туман адлия бўлимининг бошлиғи Т.Турсунбаевнинг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан 2021 йил 1-чораги бўйича ҳисоботлари ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасига ҳамда Халқ депутатлари  туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига асосан Х.Артиковни Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинлаш масалалари кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Aprel 28, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 777 marta