ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.Сессияга Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Муроджон Ачилов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 16 та масала кўриб чиқилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирларини 2-чорак якунининг бажарилиши ҳолати тўғрисида туман ҳокими М.Ачилов ҳисоботи.
- Туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 4 та сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими М.Ачилов ҳисоботи.
- Гурлан туман прокурори К.Рахмановнинг 2021 йил 6 ойи давомида қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
- Гурлан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рамазановнинг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги 2021 йил 6 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
- Бюджет прогноз кўрсаткичлари ижроси, маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш борасида 2021 йил 1-ярим йиллик даврида амалга оширилган ишлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Уразбаевнинг ҳисоботи.
- Туман адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 2021 йил 2-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида хисоботи.
- Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов томонидан бюджет даромадлари базасини ошириш ва янги иш ўринларини барпо этиш бўйича 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи.
- Гурлан туманида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича 2021 йил 6 ойи якуни бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи.
- Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 2021 йил январь-июнь ойлари натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ахбороти.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида, Гурлан туманидаги эҳтиёжманд оилаларни моддий рағбатлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи.
- Маҳаллий ҳокимликлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш, иш ўринлари яратиш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти.
- Туманда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банди ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанова ҳисоботи.
- Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсупов ахбороти тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорининг туманда бажарилиши юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Я.Акманованинг ҳисоботи.
- Гурлан тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак ижроси тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи Ж.Хасанов ҳисоботи тингланди.
Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди. Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Avgust 06, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 858 marta
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 858 marta