ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Муроджон Ачилов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 13 та масала кўриб чиқилди.
- Гурлан туманидаги эҳтиёжманд оилаларни камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи.
- Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ахбороти.
- Гурлан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рамазановнинг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
- Туман адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг 2021 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2021 йил 3-чорагида секторлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисидаги ахбороти.
- Тумандаги секторлар ва худудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсуповнинг ахбороти.
- Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанова ҳисоботи.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанова ҳисоботи.
- Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибини қайта тасдиқлаш тўғрисида туман кенгаши котибияти мудири Ш.Худаяровнинг ахбороти.
- Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги маблағларни мазкур тадбирларга йўналтириш тўғрисида туман молия бўлими мудири Ж.Хасанов хисоботи.
- Гурлан туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи.
- Гурлан тумани ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
- Гурлан туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли фармонига асосан кўрсатилган номзодлардан муносибини тайинлаш тўғрисида. Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Бекчанов маърузаси тингланди.
Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди. Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Oktabr 12, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 848 marta
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 848 marta