ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман тизимидаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.  

Сессия бошланиши олдидан туманда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тадбиркорлар томонидан  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

Сессияда Гурлан туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими Муроджон Азаматович Ачиловнинг аҳолига мурожаати тингланди.  

Сессиядан сўнг  туман ҳокимининг халққа мурожаати юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман ҳокими оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда депутатларнинг саволларига жавоб берди. Жумладан, бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш, тумандаги пахта тозалаш заводини аҳолидан узоқроқ жойга кўчириш ва бошқа масалалар юзасидан берилган саволларга тўлақонли жавоб берилди. 

Кун тартибидаги муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.  Сессияга туман Кенгаши депутати Ш.Худаяров раислик қилди.

 

Гурлан тумани  ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


Dekabr 18, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 927 marta