ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Аҳоли томорқалари қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида масъуллар хисоботи тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги №-ПҚ-4716-сонли “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, бугунги кунда туманда жами мавжуд 50 та маҳалла фуқаролари йиғинида 24 минг 821 нафар томорқа ер эгаларига 3 минг 391 гектар экин ер майдонлари бириктирилиб берилган.

2020 йил хосили учун 2019 йил август-сентябр ойларида 241 гектар (181 гектар пиёз ва 60 гектар саримсоқпиёз) экинлари экилган.

Шу билан бирга,  аҳолининг даромадини ошириш мақсадида жорий йилда 579 та хонадонларида ихчам иссиқхоналар Туманда ташкил қилинган “ТОМОРҚА ХИЗМАТ” МЧЖлар томонидан қурилиб, шунинг ҳисобига ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Туманидаги аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари йўл харитаси бўйича 100 та камбағал хонадонларга 100 сотих ихчам иссиқхона қуриш, 1880 нафар камбағал хонадонларининг меҳнатга лаёкатли аъзоларига тумандаги 203 та фермер хўжаликларини бириктириш орқали ғалладан бўшайдиган майдонларида 20 сотихдан экин учун ер ажратиш, 30 та маҳалла кесимида 610 нафар хонадон аъзоларининг суъний қочириш орқали 610 бош наслли зот олиш йўналиши билан бандлиги таъминлаш, 39 та маҳалланинг
120 нафар хонадонида 1059 бош қуён боқиш йўналиши орқали хонадон  аъзолари бандлиги таъминлаш, 32 та маҳалланинг 300 нафар хонадон аъзолари жами 3000 бош парранда боқиш йўналиши орқали бандлигини таъминлаш, шунингдек, туманда 2020 йилда 4 та кооператив ташкил қилиш йўналиши орқали 196 нафар кам таъминланган хонадон аъзолари бандлигини таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалчиликдан чиқариш мақсадида туманларда 4 та кооперативлар ташкил қилинди. Ушбу кооперативларга 137,3 гектар ер майдони ажратилди, ажратилган ер майдонга 196 нафар кам таъминланган ишсиз (камбағал) фуқаролар бириктирилди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга 401 млн
400 минг
сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Хусусан, Амударё худудида Қатариқ, Ёрмиш, Мойли маҳаллаларидаги “Қўшаой” кооперативига 15.0 гектар ер майдони ажратилиб, 50 та ишсиз ва кам таъминланган оилаларга бўлиб берилди. Улар кооператив томонидан беғараз кўчат ва уруғликлар билан таъминланди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга 111 млн 500 минг сўмлик субсидия маблағлари, Шоликор қишлоғини Чинобод, Беш уй маҳаллаларидаги “Шохижахон-Лолагул” кооперативига 73,9 гектар ер майдони ажратилиб, 50 та ишсиз ва камтаъминланган оилаларга бўлиб берилди.Уларга кооператив томонидан беғараз кўчат ва уруғликлар билан таъминланди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга 111 млн 500 минг сўмлик субсидия маблағлари, А.Навоий худудида Навбирёп, Зиёкор маҳаллаларида “Хизир эли асл мева” кооперативига 16,8 гектар ер майдони ажратилиб, 30 та ишсиз ва кам таъминланган оилаларга бўлиб берилди.Улар кооператив томонидан беғараз кўчат ва уруғликлар билан таъминланди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга 66 млн 900 минг сўмлик субсидия маблағлари, Вазир худудида Мевазор, Дўстлик боғи маҳаллаларида “Вазир мевазор юлдузи” кооперативига 31,6 гектар ер майдони ажратилиб, 66 та ишсиз ва кам таъминланган оилаларга бўлиб берилди.Улар кооператив томонидан беғараз кўчат ва уруғликлар билан таъминланди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга 111 млн 500 минг сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Томорқадан 2-3 марта ҳосил олиб, самарали фойдаланаётган хонадонлар тажрибаси ҳам тарғиб қилинмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган тегишли тавсиялар ва таклифларни инобатга олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Бабаджановнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Бабаджановга:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги
 ПҚ-4716-сонли “Томорва ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш;

- хонадонлардаги ва қўшимча томорқаларидан самарасиз фойдаланилаётган хонадон эгалари билан қўшимча тушинтириш ишларини олиб борган ҳолда зарур тавсиялар бериб бориш;

- туман ҳудудларида томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланилишини доимий мониторинг қилиб бориш ва Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ва мониторингини юритиш тизими тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тўғри фойдаланилаётган хонадонга томорқа ер эгасига солиқ имтиёзини қўллаш юзасидан таклиф ва белгиланган тартиб асосида томорқасидан тўғри фойдаланмаётган хонадонларга ер участкасига ҳисобланган солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш  тизимини кенг йўлга қўйиш вазифаси юклатилсин.

  1. Ушбу Қарор “Гурлан ҳаёти газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва атроф мухитни мухофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ў.Эшметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                              Ш.Худаяров 


May 23, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 626 marta