ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида

 

Туман Ҳалқ қабулхонасига 2020 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 70 та ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 64 тасини ёзма ва 6 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этади.

Таҳлил натижаларига кўра, туман хокимлиги томонидан 31 та мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан 5 таси (яъни 16,1 %) амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган, 17 таси ( яъни 54,8 %) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 6 таси (яъни 19,3 %) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган ва 3 таси (9,6%) кўриб чиқилиш жараёнида. Текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинмайдиган  мурожаатларнинг 9 таси (29,0 %) бўйича 15 кунлик муддатга қўшимча муддатлар олинган.

Туман прокуратураси томонидан 20 та мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан 6 таси (яъни 30,0 %) амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган, 8 таси ( яъни 40,0%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 2 таси (яъни 10,0%) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган ва 4 таси (20,0%) кўриб чиқилиш жараёнида.  Текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинмайдиган  мурожаатларнинг     11 таси (55,0 %) бўйича 15 кунлик муддатга қўшимча муддатлар олинган.

Туман ИИБ  томонидан 6 та мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан  1 таси (яъни 16,6 %) амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган, 3 таси ( яъни 50,0 %) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 1 таси (яъни 16,6 %) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган ва 1 таси (16,6%) кўриб чиқилиш жараёнида. Текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинмайдиган  мурожаатларнинг 2 таси (33,3 %) бўйича        15 кунлик муддатга қўшимча муддатлар олинган.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 3 та  мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан 1 таси (яъни 33,3 %) амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган,  2 таси (яъни 66,6%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2 та мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан  1 таси ( яъни 50,0 %) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 1 таси (яъни 50,0 %) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган.

Туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 1 та мурожаат ўрганилган бўлиб, ушбу мурожаат амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган.

Жумладан, Дўсимбий қишлоғи Тахтакўпир маҳалласи Янги қурилиш кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Ш.Сабиров ва бошқаларнинг Тахтакўпир маҳалласи 2019 йили "Обод қишлоқ дастури"га киритилган бўлиб, маҳалланинг Янги қурилиш ва Хамид Олимжон кўчалари 120 м. асфальт қилинмасдан қолиб кетганлиги ҳамда қилинмасдан қолган бошқа ишларни кўриб чиқиб, ушбу камчиликларни бартараф қилишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 20 январь куни туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган ва ушбу муддат тугаганидан кейин яна қўшимча ўрганиш учун 15 кунлик муддат олинган. Ушбу мурожаатни ўрганиш учун 30 кунлик муддат етарли бўлмаганлиги сабабли, 1 ойлик муддат тугаганидан сўнг яна муддатни узайтириб беришни сўраб билдирги берилган. Ушбу мурожаатга 35 кундан кейин жавоб берилган. Ваҳоланки “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишлар туман хокимлигининг кундалик назоратида бўлган ва ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиш юзасидан бирор бир иш қилинмаган.

Шунингдек, Олға қишлоғи Пахтачи маҳалласида яшовчи А.Сапаев томорқа тўғрисидаги  Президент  фармонидан  нусҳа беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 24 февраль куни туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.

Бундан ташқари, Шоликор қишлоғи Ўйилма махалласи Ал-Хоразмий кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро Ф.Узақбоев томорқа ерини қайтадан ўлчаб беришни ҳамда захкаш ичидан ўтган ҳозирги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган табиий газ қувурини олиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 24 февраль куни туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат 2020 йил 10 март кунига белгиланган. Агарда мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун қўшимча муддат талаб қилинган бўлса, сабабини кўрсатиб муддат олинмасдан белгиланган муддат 7 кунга бузилган. Ушбу мурожаатларнинг муддати бузилганлиги тўғрисида 2020 йил 17 март куни 26-сонли тақдимнома киритилганидан кейин муддатини узайтириб бериш учун билдирги киритилган.

Шунингдек, Эшимжирон қишлоғи Ёрмиш махалласи Ёшлар кўчаси      4-уйда яшовчи фуқаро Худайберганова Зулфия Кадировна 2017 йилдан буён туман бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилаётганлиги, туман хокимининг қабулига 2019 йил апрел ойида кирганидан кейин  “Оила” марказига бўш иш ўрин бўлмасада, ишга йўлланма билан юборганлиги, у ерда сентябрь ойигача иш ҳақи олмасдан ишлаганлиги сабабли, ушбу масалани қонуний кўриб чиқиб, ишга жойлашишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 21 январь куни Гурлан туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. 2020 йил 05 февраль куни мурожаатни тўлиқ ўрганмасдан мурожаатчига жавоб хати юборилган. Мурожаат тўлиқ ўрганилмаганлиги сабабли,тўлиқ ўрганиш учун яна қўшимча 15 кунлик муддат олинган. Фуқаро З.Худайбергановадан 2020 йил 17 февраль куни аризада кўрсатилган  “2019 йил февраль-март ойида касбга ўқитиб, “Оила” марказига ишга юборди, лекин у ерда ҳеч қандай бўш ўрин бўлмаган. 2019 йил апрел ойидан сентябрь ойигача иш ҳақисиз “Оила” марказида ишладим” – деб кўрсатилган қисмини ёпиб беришни сўраб тушунтириш хати берган. Шунга асосан, 2020 йил 20 февраль куни мурожаатчига жавоб хати юборилган. Гурлан туман бандликка кўмаклашиш маркази фуқаро Худайберганова Зулфияни бўш иш ўрни бўлмаган жойга ишга юборганлик ҳолати ва “Оила” маркази раҳбари бўш иш ўрни бўлмасада, ишга қабул қилиндинг деб ойлик маоши бермасдан 6 ой давомида ишлатган  ҳолатларига қонуний баҳо берилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасида “Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди” – деб кўрсатилганлиги инобатга олинмаган. Тегишли раҳбарларга чоралар кўрилмасдан, ўз холича қолиб кетмоқда.

Ваҳоланки, ушбу мурожаатларни ўрганиш учун узоқ муддат талаб қилинмасада, муддат узайтириш одат тусига кириб бормоқда. Тегишли мутахассисларнинг масъулиятсизлиги, ўз ишига совуққонлик билан ёндашаётганлиги сабаб, фуқароларнинг такроран мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилиб, уларнинг норозилигига олиб келмоқда.

Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда келишилган ҳолда тузилган оммавий сайёр қабуллар ўтказиш графиги асосида ўтказилган оммавий сайёр қабуллар натижалари таҳлил қилинди.

Жумладан , сектор раҳбарлари томонидан 2020 йилнинг 16 март кунига қадар 42 та оммавий сайёр кабуллар ўтказилган. Қабулларда 1288 нафар фуқаролар қатнашиб, 136 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 51 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 85 таси  бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Маълумотларни ҳар бир сектор бўйича кўриб чиқилганда, 1-сектор раҳбари график асосида белгиланган 11 феврал куни “Тахтакўпир” маҳалласида ўтказилиши лозим бўлган қабулни бошқа кунга қолдирган, лекин шу кунга қадар ўтказилмаган. Бундан ташқари, ўтказилган 10 та сайёр қабулларда 40 та мурожаатлар тингланинб, шундан 16 таси (40%) қаноатлантирилган.

2-сектор раҳбари томонидан ўтаказилган 11 та сайёр қабулда 47 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 18 таси (38%) қаноатлантирилган.

 3-сектор раҳбари томонидан ўтказилган 11 та сайёр қабулда 23 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 12 таси (52%) қаноатлантирилган.

4-сектор раҳбари график асосида белгиланган 30 январ куни “Қатариқ” маҳалласида ўтказилиши лозим бўлган қабулни бошқа кунга қолдирган, лекин шу кунга қадар ўтказилмаган. Бундан ташқари ўтказилган 10 та сайёр қабулларда 26 та мурожаатлар тингланинб, шундан 5 таси (19%) қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорликда ишлашлари тўғрисида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 1-чорак давомида Гурлан туман халқ қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар рўйхати тумандаги фаолият юритиб келаётган партияларга юборилган. Ушбу рўйхат асосида

этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаб, ижобий ҳал қилиш бўйича мурожаатларни ўрганган давлат идорасига муносабатини ўрганиш ҳамда зарур чораларни кўрса шунда депутатлар ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқади, халқнинг ишончини оқлайди, меҳрини қозонади.

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг ахбороти тингланиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман кенгаши.

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан тумани Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2020 йил 1-чорак якуни бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман секторлар раҳбарларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” билан ишлаш, жисмоний шахсларнинг вакилларини оммавий сайёр қабулларни ўтказиш, мурожаатларни жойида ҳал қилиш борасида етарлича иш олиб бормаётганликлари қайд қилинсин.
  3. Туман секторлар раҳбарлари (М.Ачилов, Ш.Исмаилов, Ш.Рамазанов, Д.Аннаев)га;

 -жорий йилнинг бошида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан (туман Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда) тасдиқланган давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.

  1. Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган аҳоли муаммоларини бартараф қилиш чоғида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.
  2. Юқорида қайд қилинган қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйганлиги сабабли Гурлан тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори
    Я.Акмановага нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун Хоразм вилояти бандлик бош бошқармасига сессия қароридан кўчирма юборилсин. Хоразм вилояти бандлик бош бошқармаси томонидан Я.Акмановага кўрилган чора юзасидан Халқ депутатлари Гурлан туман кенгашига ахборот берилсин.
  3. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                                        Ш.Худаяров


May 15, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 685 marta