ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Гурлан туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан, тумандаги 181та кўчани қайта номлаш мақсадида Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг таклифлари асосида Хоразм вилояти комиссияси томонидан тақдим қилинган географик объектлар номларининг рўйхати Республика топономика хизмати томонидан кўриб чиқилганлиги ва шу асосда Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси эксперт комиссиясининг 2020 йил 24 июлдаги хулосаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туманда қайта номланаётган кўчалар номлари иловагамувофиқ тасдиқлансин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман фуқаролар йиғинлари билан биргаликда, туман бўйича тасдиқланган ягона замонавий миллий дизайн асосида бир ой муддатда кўчалар номлари қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатсин.
- Белгилансинки, кўчалар номлари қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар ҳисобига қопланади.
- Мазкур қарор «Гурлан ҳаёти» газетасида эълон қилинсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Уразметов зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Гурлан тумани
Кенгаши депутати, сессия раиси Ш.Худаяров
Oktabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 811 marta
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 811 marta