ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги маҳаллалар фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида

 

Тумандаги 50 та маҳаллада 148 минг нафардан зиёд аҳоли 26213 та хонадонда истиқомат қилади. Жами 584 кўча бўлиб маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимнинг жорий этишда туманда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари маҳаллаларга татбиқ этилди ва “Жонажон юртим ободлигига ўз хиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар, кўчалар, маҳаллалар обод қилинди.Тумандаги 50 та камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш, хар маҳалладан 1 та кўча танлаб олиниб 50 та кўчалар ва 61 та қабристонлар, 1 та Усмон Саид бобо зиёратгоҳи ободонлаштирилди.

Бу борада 2020 йил II ярим йилликка мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 70-банди ижроси бўйича ушбу давр учун туман ва 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ;

Камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлашда маҳаллаларга кўмаклашилди.

Гурлан туманидаги Зиёкор маҳалласи ободонлаштириш ишлари намунали қилиб бажарилганлиги учун “Энг намунали маҳалла” , Зиёкор маҳалласидаги Ибн сино кўчаси “Энг намунали кўча” кўча, Обод маҳалласидаги  Янги боғ кўчасида яшовчи Сапаров Ойбекнинг хонадони “Энг обод хонадон” деб топилди.

Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етишларида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида  туманда Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, 50 та маҳалла фуқарорлар йиғинларида “Кексалар маслахати” гурухлари тузилиб фаолият олиб бормоқда;

 Маҳалла ходимларини уларнинг вазифа ва фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб қилиш, фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабнинг ижро этилмоқда

Маҳаллада янги тузилмалар (комиссиялар) ва раиснинг
3 нафар ўринбосарининг фаолияти йўлга қўйилди, улар жамоатчилик тузилмаларига бириктирилди;

Маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга кўмаклашиш ишларининг тизимли равишда ташкил этилганлиги

Маҳаллада аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларининг олиб борилиши, ушбу тадбирнинг мунтазам муҳокама қилиниб борилмоқда, туманда 1135 хонадонга иссиқхоналар қурилган, шундан 111 таси камбағал оилалар, 258 таси 1 сотихли, 777 таси 0,5 сотихли, 756 таси метал кончтрукцияли, 279 таси тахтали. Жорий йилда 601 та (2019 йилда 430 та,
2018 йилда 104 та иссиқхона қурилган). Камбағал оилаларга “Хар бир оила тадбиркор” дастури асосида ҳамда хомийлар хисобидан 310 та иссиқхона қурилиши режалаштирилган.

 Гурлан туманида 27 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз хизмат биноларига эга, 23 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз биносига эга эмас. Уларга туман хокими қарори асосида ер майдонлари ажратилган. Тадбиркорларни жалб қилган ҳолдамаҳалла комплексини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида  12 та маҳалла  фуқаролар йиғинлари бинолари қуришда келишувлар тузилиб қурилиш ишлари бошланди. 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ер майни қуришда инвесторлар жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизими томонидан “уй шароитида” коронавирусдан даволанаётган беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш, уларга дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича маҳалла раиси, профилактика инспектори ва патронаж хизмати вакилларининг самарали ҳамкорлиги бўйича “Вақтинчалик тартиб” жорий этилган. Жумладан:

маҳалла фаолларига туман тиббиёт бирлашмаларидан келиб тушган хабарлар асосида коронавирус инфекциясига чалинган (шунингдек, гумон қилинган) фуқароларнинг назоратга олинмоқда;

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг хонадонларига амбулатория шароитда даволаниш тартиби бўйича эслатмалар тарқатилди;

маҳалла ходимлари томонидан ушбу хонадонларнинг ҳар бири учун алоҳида обсервация варақалари юритилмоқда;

патронаж ҳамширалар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан мунтазам мониторинг амалга оширилмоқда;

“уй шароитида” коронавирусдан даволанаётган беморларга зарур дори-дармон ва озиқ-овқатлар етказиб берилмоқда;

уй шароитида карантинда бўлган фуқароларнинг белгиланган қоидаларга риоя қилишлари маҳалла ходимлари, кўчабошилар томонидан назоратга олинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
“Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 485-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича:

1) фуқаролар йиғинлари фаолиятининг1-ярим йиллик натижалар бўйича рейтинг баҳоланди.

2) Нукус ва Нуробод маҳаллалари “намунали” деб топилди, уларнинг ижобий иш тажрибаси оммалаштирилди

3) 21 та маҳалла фуқаролар йиғини “яхши”, 26 таси “қониқарли” ва 1 таси “қониқарсиз” деб топилди. Ушбу  маҳаллалар ишидаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда;

Тумандаги маҳаллаларда 767 та оила “темир дафтар”га киритилган эди, эҳтиёжманд ва камбағал оилалар рўйхати қайта хатловдан ўтказилиб, 297 та оила чиқарилди, яна 4 та секторлар раҳбарлари томонидан юқори масъулият ва жавобгарлик билан ҳақиқий муҳтож  бўлган 226 та оилаларни дафтарга киритиб ва мунтазам янгиланиб борилмоқда;

 “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 556 нафар ишга лаёқатли ишсиз фуқаролар бандлигини таъминланди, шу жумладан тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, томорқада ўзини ўзи банд қилишни расмийлаштиришга кўмаклашиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллалар кесимида “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан ишлаш натижаларини мунтазам муҳокама этиб бориш, рўйхатни янгилаб бориш тизимини жорий этилди.

Тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар  йиғинлари ходимларини канцелярия моллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ,

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Досимовнинг “Гурлан туманидаги маҳаллалар фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Баҳолаш мезонлари асосида тўпланган баллар умумий йиғиндисига кўра фаолияти “яхши” деб топилган, 21 та ва “қониқарли” деб топилган 26 та ва 1 та қониқарсиз деб топилган фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли Дастурлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилсин.
  3. Ушбу дастурлар ижроси секторлар ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан назоратга олинсин.
  4. “Намунали” деб топилган 2 та фуқаролар йиғинининг 8 нафар ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган 2 нафар фаоллари рағбатлантириш ҳамда уларнинг иш тажрибаларини кенг оммалаштириш юзасидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда тегишли чоралар кўрилсин.
  5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари , маҳалла ва оилани қўллаб қувватлар бўлими (Р.Досимов) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                              Ш.Худаяров  


Sentabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 856 marta