ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туман иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида

Жорий йилнинг январ-август ойларида 56,1 млрд. сўмлик 72 та лойиҳа амалга оширилиб 329 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, амалда 81,2 млрд.сўмлик 93 та лойиҳа амалга оиширилиб 354 та янги иш ўринлари яратилди ва 8 ойлик режа 129 фоизга бажарилди.

Ушбу лойиҳаларда ўз маблағи ҳисобига 371,8 млрд.сўмлик 87 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, январ-август ойларида 16,1 млрд. сўмлик 41 лойиҳа амалга оширилди ва 136 та янги иш ўринлари яратилди.

Банк кредити ҳисобига 396 млрд.сўмлик 134 та амалга оширилиши режалаштирилиб, январ-август ойларида туманда 24 млрд. 818 млн. Сўмлик
52 лойиҳа амалга оширилди ва 218 та янги иш ўринлари яратилди.

Лойиҳа ташаббускорларининг 218 тасида бино ва иншоотлар мавжуд бўлса яна 3 та лойиҳа ташаббускорларига ер ва бино қурилиши учун ер майдони ажратиш белгиланган.

Шунингдек январ-август ойларида 105 та лойиҳаларга 76 млрд 772 млн.сўмлик банк кредит маблағлари ажратилган, яна 18 лойиҳа ташаббускорлари томонидан 139 млрд 263 млн.сўмлик кредит хужжатлари тўлиқ тайёрланиб банкка тақдим қилинган, 4 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан банк кредит хужжатларида камчиликлар бўлганлиги сабабли хужжатлар банкка тақдим қилинмаган. Ушбу тақдим қилинмаган кредит хужжатлари сентябр ойида тўлиқ топширилиши режалаштирилди.

Эндиликда 915,2 млрд.сўмлик 138 та лойиҳалар сентябр-декабр ойларида бажарилиши таъминланади. Бунинг учун ҳар бир лойиҳа билан индивидуал ёндашиш ва режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида тумандаги иқтисодий комплекс ташкилотларидан ҳар бир лойиҳага бир нафардан ҳодим бириктирилиб, лойиҳадаги муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал қилиш белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёни, Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари асосида Гурлан туманида 2020-2022 йилларда 731,2 млрд.сўмлик 248 та лойиҳа амалга оширилиши, натижада 3690 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги бўйича 249,3 млрд.сўмлик 114 та лойиҳа амалга оширилиши ва 736 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шундан 2020 йилда 135,5 млрд.сўмлик 67 та лойиҳа (424 та янги иш ўрни), 2021 йилда 76,6 млрд.сўмлик 43 та лойиҳа (256 та янги иш ўрни) ҳамда 2022 йилда 37,8 млрд.сўмлик 6 та лойиҳа (64 та янги иш ўрни) амалга оширилиши белгиланган.

Камбағалликни қисқартириш юзасидан.

Туманда жорий йил апрель ойида сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали 767 та саҳоват ва кўмакга муҳтож бўлган оилалар аниқланган эди.

Гурлан туманида 2020-2022 йилларда саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларда лойиҳа қиймати 911,0 млрд.сўм (ўз маблағи - 548 млрд 
722 млн.сўм, кредит маблағи- 238 млрд. 172 млн.сўм, хорижий кредит- 6 млн. 915 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 12 млн. 320 минг АҚШ доллари), ишчи ўрни-2784 та бўлган 366 та лойиҳа шакллантирилган.

Шундан:

- саноат йўналишида лойиҳа қиймати 640 млрд. 833 млн.сўм (ўз маблағи-361 млрд. 082 млн.сўм, кредит маблағи- 156 млрд. 825 млн.сўм, хорижий кредит- 6 млрд 125  минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция- 12 млн. 200 минг АҚШ доллари), ишчи ўрни- 1736 та бўлган 136 та лойиҳа.

- хизмат кўрсатиш йўналишида - лойиҳа қиймати 270 млрд 197 млн.сўм (ўз маблағи- 187 млрд 640 млн.сўм, кредит маблағи- 81 млрд. 347 млн.сўм, хорижий кредит- 790 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция – 120 минг. АҚШ доллари), ишчи ўрни-1048 та бўлган 230 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар сони - 226 та бўлиб, бугунги кунда - 60 та лойиҳа амалга оширилиб, 224 та ишчи ўрни яратилган. (Шундан: саноат йўналишида- 12 та, хизмат кўрсатиш йўналишида- 48 та)

Банк кредит ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар сони -140 та бўлиб, бугунги кунда 47 та лойиҳага жами 8 188 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Банк кредитига муҳтож бўлиб, бугунги кунга қадар кредит ажратилмаган лойиҳалар сони - 25 та бўлиб, шундан:

11 та лойиҳа Давлат хусусий шерикчилик асосида МТМ ташкил қилиш;

5 таси бўйича ҳақиқатда кредит ҳужжатлари банкга тақдим қилинмаган, ҳозирда гаров ҳужжатлари тайёрланмоқда;

-        9 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан тижорат банкларига кредит расмийлаштириш учун хужжатлари топшириб кредит ажратилмасдан турибди. (“Одилбек Лайло” оилавий корхонаси томонидан “саморез ва замонавий мебел ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси, “Вазир ғишт” Х.К томонидан “Ғишт ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси, "Камронбек Шохрух Транс" МЧЖ ҚҚ томонидан “Санатория даъволаниш маскани ташкил қилиш” лойиҳаси, “Ширапаз Ўскин” Ф.Х томонидан “Меҳмонхона ташкил қилиш” лойиҳаси, “Отаназар Дўсимов” Х.Ф томонидан “Ички ва ташқи саёҳат туризмини ташкил этиш” лойиҳаси, ЯТТ Алламов Анвар Янгибоевич томонидан “Транспорт юк ташиш хизматларини ташкил этиш” лойиҳаси, ЯТТ “Болтабоев Улуғбек” томонидан “Спорт майдончаси (газон) ташкил этиш” лойиҳаси, “Гурлан Сулаймон Шохруххон МТП томонидан “қишлоқ хўжалик техникаларига техник хизмат кўрсатиш” лойиҳаси)

Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига лойиҳа қиймати- 82 млрд. 
787 млн.сўм (ўз маблағи- 68 млрд. 147 млн.сўм, кредит маблағи- 14 млрд
640 млн.сўм, хорижий кредит- 90 минг АҚШ доллари), ишчи ўрни- 420 та бўлган 107 та лойиҳа амалга оширилган.

Шундан:

- саноат йўналишида- лойиҳа қиймати-29 млрд. 049 млн.сўм (ўз маблағи-23 млрд. 572 млн.сўм, кредит маблағи- 5 млрд. 477 млн.сўм, хорижий кредит-
90 минг АҚШ доллари), ишчи ўрни- 38 та бўлган 180 та лойиҳа

- хизмат кўрсатиш йўналишида- лойиҳа қиймати- 53 млрд. 738 млн.сўм (ўз маблағи- 44 млрд. 575 млн.сўм, кредит маблағи- 9 млрд. 163 млн.сўм, ишчи ўрни- 240 та бўлган 69 та лойиҳа ишга туширилди.

Жами шакллантирилган лойиҳалар амалга ошириладиган бўлса, давлат бюджетига 9 млрд сўм миқдорида қўшимча солиқ тушумлари манбаси яратилади.

Экспорт режасининг ижроси бўйича:

Туманда ЯНВАР-АВГУСТ ойларига қарор бўйича 6 млн 454 минг АҚШ доллари миқдорида режа белгиланган бўлиб, амалда 6 млн 460 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган, яъни режага нисбатан 100,1% га бажарилган шундан:

- саноат маҳсулотлари - режа- 1 млн. 303 минг доллар бўлиб, амалда-
4 млн.   332 минг долларни ёки режага нисбатан 332%ни ташкил қилди.

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт режаси 5 млн 151 минг доллар бўлиб, амалда -  2 млн. 129 минг доллар, режага нисбатан - 41%га бажарилди.

Экспортимизнинг асосий қисмини текстил маҳсулотлари (ип-калава, мато ва трикотажлар) – 2744 (42%), қизилмия (бўён) томирини қайта ишлашдан олинадиган экстракт 462 минг доллар (7%), ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (32%) ташкил этади.

Тўғридан тўғри инвестициялар ва хорижий кредитлар бўйича:

Туманда 2020 йил 1 сентябр ҳолатига ЯНВАР-АВГУСТ ойларида тўғридан тўғри инвестциялар ва кредитлар бўйича вилоят ҳокимининг топшириғи бўйича режа 9060 минг АҚШ доллари бўлиб, амалда 10394 минг доллар, режага нисбатан - 115%га бажарилган.

Бундан ташқари, Япония халқаро агентлиги (JICA) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 7 та лойиҳалар туманда 4705 минг долларни ташкил қилиб, ҳозирги кунда 525 минг долларлик 2 та лойиҳа тўлиқ молиялаштирилган. Яна 4180 минг долларлик 5 та лойиҳа Агентликда ва Республика банкларида кўриб чиқилмоқда.

Туманда Хитойлик инвесторлар томонидан жами қиймати
10 млн.долларга тенг бўлган Томчилаб суғориш ускуналари ва пластик трубалар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланган. Инвестор томонидан жами қиймати 1,7 млн. доллардан зиёдроқ бўлган ускуналар Хитойдан олиб келиниб, қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди. Ускуналарни ўрнатишда зарур бўлган мутахасисларни олиб келишда пандемия шароитида қийинчиликлар бўлганлиги сабабли, Лойиҳани дастлабки босқичини ишга тушириш масаласи кўзланган муддатдан чўзилиб кетди, бироқ мутахассисларни кейинги чартер рейсларда олиб келиш бўйича Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги орқали Хитойдаги элчихона билан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича:

Ўтказилган хатлов натижасига кўра, туманда жами 408 та фойдаланилмаётган бўш объектлар аниқланган бўлиб бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги  “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорни ижроси юзасидан жами 190 та фойдаланилмаётган бўш объектлар аниқланган.

Хусусий секторга қарашли бўш турган объектлар ва ер майдонлари жами 404 тани ташкил қилади. Шулардан:

283 та объект мулкдорлари билан биргаликда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида жами 53.7 млрд.сўм (банк кредити
12.4 млрд.сўм) инвестиция киритиш ҳамда янгидан 510 та ишчи ўринларини яратиш бўйича инвестиция  лойиҳаларининг шакллантирилган.

Жумладан;

- Саноат йўналишида 30 та лойиҳа (6.2 млрд.сўм,
банк кредити 950 млн.сўм, яратиладиган иш ўрни 71 та).

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида 24 та лойиҳа (7.1 млрд.сўм,
банк кредити 1,3 млрд.сўм, яратиладиган иш ўрни 54 та).

- Хизмат кўрсатишда 229 та лойиҳа (40.1 млрд.сўм,
банк кредити 2.1 млрд.сўм, яратиладиган иш ўрни 385 та).

- 57 та объектда инвестиция лойиҳалари амалга оширилган (ишга туширилган) бўлиб, улар томонидан 11,1 млрд.сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 202 та иш ўринлари яратилган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳамда туман ҳокими ўринбосари О.Отамуратовларнинг  “Туман иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботлари муҳокама қилиниб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ,

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда туман ҳокими ўринбосари О.Отамуратовларнинг “Туман иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосари (О.Отамуратов)га;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг
12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнидаги ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ берилган топшириқлар ижросини ўз муддатида таъминласин ва доимий назорат ўрнатсин;

- инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, уларга кўмак ва амалий ёрдамлар беришда Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида”ги Қонунлари талабларига қатъий риоя қилинишини,

- ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар жалб этилиши фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини,

- туманда саноатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда барча зарур чораларни кўрсин ва бажарилишини таъминласин.

- янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш вазифалари топширилсин;

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов), туман давлат солиқ инспекцияси (И.Тангирберганов), туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж.Хасанов) билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласинлар.
  2. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари (У.Давлатов)га, туман давлат солиқ инспекцияси (И.Тангриберганов)га, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда,

- тумандаги корхоналар айланмаси солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича тушумларни таҳлил қилиб бориш хамда хуфёна фаолият юритишларига йўл қўймаслик;

- якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи ва корхона айланмасидан солиқ бўйича тахлил қилиб бориш ҳамда хужжатсиз фаолият юритилишиги барҳам бериш;

- мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний ва юридик шахсларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар тушушини таъминлаш йўналиши бўйича таҳлиллар натижасида тегишли чораларни кўриш;

- инвестиция лойиҳаларини ва маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтиришни ва янги иш ўринларини яратилишини таъминлаш юзасидан ҳар бир маҳалла кесимида аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

- бюджетдан солиқ карздорлиги мавжуд бўлган корхона ва ташкилотларнинг карздорлигини ундириш юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш вазифаси топширилсин.

  1. Гурлан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова)га;

- аҳоли бандлигини таъминлашга, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                              Ш.Худаяров


Sentabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 720 marta