ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги маблағларни мазкур тадбирларга йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелда "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5072-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-ИВ-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22-сентабрдаги “”Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” 35-174-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қолдирилган таклифларнинг 3-босқич, яъни “овоз бериш” жараёни якунида аниқланган “ғолиб” таклифлар рўйхати ҳамда ундаги шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Гурлан туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати (О.Жабберганов)га, "Гурлан ҳаёти" газетаси таҳририяти (Ф.Абдуллаев)га ва туман ҳокимлиги молия бўлими модератори (А.Худайберганов)лар билан биргаликда 3-босқич, яъни “овозбериш” жараёни якунида аниқланган “ғолиб” таклифлар, шунингдек, ундаги шаклланган тадбирларнинг молиялаштирилиши ҳамда амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб бориш вазифалари юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж.Хасанов)га ва туман ғазначилик бўлинмаси (Б.Матқурбанов)га бюджетга тегишли ўзгартириш киритиш, белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш топширилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвеститсиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Матякубова) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов)лар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси: М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 714 marta