ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Тумандаги секторлар ва худудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсуповнинг ахбороти.
Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича қабулхона томонидан хафтанинг хар иш кунида соат 9:00 дан 13:00 гача тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинган. Тадбиркорларнинг мауммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи “бусинесс.гов.уз” ягона интерактив портали фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.
Жорий йил 9 ой якунида 98 та тадбиркорлар томонидан 233 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 233 тасига (100 фоизи) тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилган. Шундан, туман қабулхонасига 59 та (25,3%), Республика ишонч телефонлари (Cалл марказ) орқали 94та (40,3%), Виртуал қабулхона (бусинесс.гов.уз) орқали 2та (0,9%), ўтказилган сайёр қабулларда 78та (33,5%) келиб тушган мурожаатлар хисобланилади.
Шунингдек, келиб тушган 233 та мурожаатларда 252та масала кўтарилган бўлиб, кўриб чиқиш даражасига асосан 5 таси республика, 79 таси вилоят ва 168 таси тумандаги ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилган.
Ушбу кўтарилган 252 та масалаларнинг 200 таси (79,4%) ижобий ҳал қилинган, 49 таси (19,4%) тушунтириш берилган, 3 таси (1,2%) рад этилган.
Кўтарилган масалаларнинг 102 таси (40,5%) “Кредит”, 53 таси (21,0%) “Ер” 9 таси (3,6%) “Инфратузилма”, 12 таси (4,8%) “Солиқ”, 16 таси (6,3%) “Рухсатнома летсензия”, 60 таси (23,8%) бошқа масалалардир.
Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси 2021 йил 9 ой якуни бўйича касб-бусинесс.гов.уз ягона интерактив порталида муддати бузилган мурожаатлар рўйҳатида қайд қилинишига сабаб бўлган жами: 5 та ваколатли орган ва ташкилотларга тақдимномалар киритилиб 6 та ходимнинг 5 тасига “Ҳайфсан” интизомий чораси, 1 та раҳбарга нисбатан лавозимидан озод этиш чораси қўлланилди.
2021 йил 9 ой якуни бўйича Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашининг жами 9 та йиғилишлари ўтказилиб, муҳокама этилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан берилган таклифлар Хоразм вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тақдим қилинди ва битта таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати З.Абдримовга юборилиб, берилган таклиф юзасидан жавоб хатлари олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Гурлан туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармони талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, шунингдек туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари ва худудий ташкилотлар билан биргаликда ўз фаолиятларини олиб борадилар.
Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсуповнинг ахборотидан келиб чиқиб халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсуповнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан келган мурожаатларни тегишли тартибда ва ўз муддатларида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Жабберганов), “Гурлан ҳаёти” газетаси (Ф.Абдуллаев) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Д.Матякубова зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 771 marta