ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2021 йил 3-чорагида секторлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига туман бўйича секторлар кесимида 2021 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларининг рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг ҳал қилиниши аҳволи ўрганилиб, умумлаштирилди.
Гурлан туман Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 440 та ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 352 тасини ёзма ва 88 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этган.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган ариза ва мурожаатларнинг ҳал этилишида асосий эътибор уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминланишига қаратилган.
Келиб тушган жами 440 та мурожаат, улардаги масалалар сони 470 тани ташкил қилади, шундан мурожаатлардаги масалалардан 434 таси (92,34%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 36 та (7,65%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг қаноатлантирилгани 366 та (78,0), шундан 201 таси (42,76%) ижобий ҳал қилинган, 165 таси (35,10%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 1 таси (0,21%) кўрмасдан қолдирилган, 67 та (14,25%) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланди;
- Суд масалалари ва суд қарорларининг ижро этилиши бўйича 13 та мурожаат (2,76), ички ишлар фаолияти масалалари бўйича 8 та мурожаат (1,70 %), алимент масалалари бўйича 15 та (3,19%), соғлиқни сақлаш ва дори-дармонга нарх-наво масалалари бўйича 17 та мурожаат (3,61%), пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 21 та мурожаат (4,46%), таълим соҳасидаги масалалар бўйича 11 та мурожаат (2,34%), уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш масалалари юзасидан 31 та мурожаат (6,60%), меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 54 та мурожаат (11,48%), кредит олиш, банк-молия ва тадбиркорлик ҳуқуқларининг бузилиши масалалари бўйича 23 та мурожаат (4,89%), газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, коммунал тўловларни ҳисоблаш, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича ва солиқ тўловлари масалалари билан боғлиқ масалалари бўйича 49 та мурожаат (10,42%), йўл қурилиши, транспорт масалалари ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ масалалари бўйича 29 та мурожаат (6,17%), моддий ёрдам олиш, шу жумладан оилага моддий ёрдам ва бир марталик моддий ёрдам олиш масалалари бўйича 36 та мурожаат (7,65 %), бошқа масалалар билан боғлиқ 132 та мурожаат (28,08%).
2020 йил 9 ойи билан 2021 йилнинг 9 ойида соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатлар солиштирилганида, жами 402 та мурожаат, шундан, меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 41 тадан 2 тага (41/43), газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, коммунал тўловларни ҳисоблаш, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича ва солиқ тўловлари масалалари билан боғлиқ масалалари бўйича 33 тадан 16 тага (33/49), кредит олиш, банк, тадбиркорлар ҳуқуқларини бузилиш масалалари бўйича 10 тадан 13 тага (10/23), алимент масалалари бўйича 7 тадан 8 тага (7/15), пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 16 тадан 5 тага (16/21), соғлиқни сақлаш ва дори-дармонга нарх-наво масалалари бўйича 8 тадан 9 тага (8/17), суд масалалари ва суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 7 тадан 6 тага (7/13), йўл қурилиши, транспорт масалалари ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ масалалари бўйича 25 тадан 4 тага (13/29), таълим соҳасидаги масалалар бўйича 5 тадан 6 тага усган (5/11), шунингдек, ички ишлар фаолияти масалалари бўйича
16 тадан 8 тага (8/8), бошқа масалалар билан боғлиқ 141 тадан 9 тага (141/132), оилага моддий ёрдам ва бир марталик моддий ёрдам олиш масалалари бўйича 52 тадан
16 тага (52/36), уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш масалалари юзасидан 32 тадан 1 тага (32/31), прокуратура фаолияти масалалари бўйича 9 тадан 8 тага (9/1) камайган.
Бундан кузатиш мумкинки, меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш, газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, коммунал тўловларни ҳисоблаш, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича ва солиқ тўловлари масалалари билан боғлиқ, кредит олиш, банк, тадбиркорлар ҳуқуқларини бузилиш масалалари бўйича, алимент масалалари бўйича, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича, соғлиқни сақлаш ва дори-дармонга нарх-наво масалалари бўйича, суд масалалари ва суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича, йўл қурилиши, транспорт масалалари ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ масалалари бўйича, таълим соҳасидаги масалалар бўйича 2021 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар 2020 йилнинг 9 ойи билан солиштирилганда кескин ошиб кетган.
Шунингдек, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган жами 440 та мурожаат идоралар кемисида таҳлил қилинганда, мурожаатлар тегишлилиги бўйича идора ташкилотларга назоратга олиниб, ижро учун юборилган.
Жумладан, туман ҳокимлигига 189 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан, 50 таси ижобий ечимини топган, 94 тасига хуқуқий маслахат берилган, 23 тасига тушунтириш берилган, 22 таси жараёнда, туман прокуратурасига 102 та мурожаат юборилган бўлиб, 53 таси ижобий ҳал этилган, 32 тасига ҳуқуқий маслахат берилган, 11 тасига тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси жараёнда, туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига 22 та мурожаат юборилган бўлиб, 4 таси ижобий ҳал этилган, 17 тасига ҳуқуқий маслахат берилган, 1 таси жараёнда, туман ички ишлар бўлимига 19 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан, 6 таси ижобий ечимини топган, 9 тасига ҳуқуқий маслахат, 2 тасига тушунтириш берилган, 2 таси жараёнда, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига 13 та мурожаат юборилган бўлиб, 2 таси ижобий ҳал этилган, 10 тасига ҳуқуқий маслахат берилган, 1 тасига тушунтириш берилган, туман Давлат солиқ инспекциясига 13 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан, 8 таси ижобий ечимини топган, 2 тасига ҳуқуқий маслахат, 2 тасига тушунтириш берилган, 1 таси жараёнда, туман Тиббиёт бирлашмасига 14 та мурожаат юборилган бўлиб, 8 таси ижобий ҳал этилган, 5 тасига ҳуқуқий маслахат берилган, 1 таси жараёнда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимига 2 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан, 1 таси ижобий ечимини топган, 1 тасига ҳуқуқий маслахат, МИБ туман бўлими 1 та мурожаат юборилган бўлиб, ижобий ечимини топган, туман Электр таъминоти корхонасига 8 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан, 3 таси ижобий ечимини топган, 3 тасига ҳуқуқий маслахат, 1 тасига тушунтириш берилган, 1 таси жараёнда, Гурлантумангаз филиалига 4 та мурожаат юборилган бўлиб, 2 таси ижобий ҳал этилган, 1 тасига ҳуқуқий маслахат берилган, 1 таси жараёнда.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг қолган қисми туман халк таълими бўлимига, туман мактабгача таълим ташкилотига, туман почтаси, туман Агробанк, Халқ банклари ва Халқ қабулхонасида кўриб чиқиш учун ҳамда юқори турувчи органларга юборилган.
2020 йил 9 ойи билан 2021 йилнинг 9 ойида идоралар кесимида келиб тушган мурожаатлар солиштирилганида, туман ҳокимлигига 135 тадан 54 тага (135/189), туман прокуратурасига 68 тадан 34 тага (68/102), туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига 17 тадан 5 тага (17/22), туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига 1 тадан 12 тага (1/13), туман давлат солиқ инспекциясига 3 тадан 10 тага (3/13), туман тиббиёт бирлашмасига 5 тадан 9 тага (5/14), туман Электр таъминоти корхонасига 4 тадан 4 тага (4/8), Гурлантумангаз филиалига 2 тадан 2 тага (2/4), туман ХТБга 3 тадан 1 тага (3/4), туман МТТга 1 тадан 1 тага (1/2), Халқ банки туман бўлимига 2 тадан 2 тага (2/4), Агробанк Гурлан филиалига 1 тадан 1 тага (1/2) ўсган.
Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимига 47 тадан 45 тага (47/2), туман ички ишлар бўлимига 27 тадан 8 тага (27/19), МИБ туман бўлими 6 тадан 5 тага (6/1) камайган. Фермерлар кенгаши туман бўлимига 1 та мурожаат келиб тушган бўлиб, жорий йилда келиб тушмаган. Туман почтасига мурожаат келиб тушмаган, жорий йилда эса туман почтасига 1 та мурожаат келиб тушган.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган жами 440 та мурожаат секторлар бўйича таҳлил қилинганда,
-туман ҳокими сектор ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 121 та мурожаатлар бўлиб, шундан 22 таси Зиёкор, 15 таси Навбир ёп, 8 таси Деҳқон, 13 таси Дўсимбий, 15 таси Тахтакўпир, 4 таси Марбугат, 7 таси Шанғи, 3 таси Наврўз, 5 таси Дўстлик, 17 таси Янги боғ, 5 таси Мададкор, 7 таси Нуробод маҳаллаларидан келиб тушган,
-туман прокурори сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 90 та мурожаатлар бўлиб, шундан 16 таси Эсабий, 4 таси Нурафшон, 6 таси Мевазор, 8 таси Қангли, 5 таси Дўстлик боғи, 7 таси Оққум, 4 таси Олчин, 9 таси Деҳқонобод, 4 таси Болдоқли, 8 таси Бўзқалъа, 9 таси Маърифат, 3 таси Янги аср, 7 таси Ишонч маҳаллаларидан келиб тушган;
-туман ИИБ сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 98 та мурожаатлар келиб тушган булиб, шундан 8 таси Нукус, 8 таси Бирлашган, 6 таси Нурли йўл, 9 таси Пахтакор, 7 таси Ўйилма, 6 таси Беш уй, 7 таси Чинобод, 10 таси Боғишамол, 20 таси Навбахор, 17 таси Гулшан маҳаллаларидан келиб тушган;
-туман ДСИ сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 152 та муражаатлар, шундан 3 таси Мойли, 20 таси Ёрмиш, 13 таси Қатариқ, 8 таси Эшимжирон, 9 таси Обод, 11 таси Саҳтиён, 8 таси Чаккалар, 4 таси Ватанпарвар, 18 таси Пахтачи, 16 таси Жалойир, 16 таси Тоза ёрган, 11 таси Совунчи, 7 таси Боғистон, 3 таси Шодлик, 5 таси Фидокор, маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатлар.
Бошқа вилоят ва туманлардан 9 та мурожаатлар келиб тушган.
2020 йил 9 ойи билан 2021 йилнинг 9 ойида секторлар ҳудудидаги маҳаллалар кесимида келиб тушган мурожаатлар солиштирилганида,
-туман ҳокими сектор ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 121 та мурожаатлар бўлиб, шундан Зиёкор 15 тадан 7 тага (15/22), Деҳқон 6 тадан 2 тага (6/8), Янги боғ маҳаллаларида 13 тадан 4 тага (13/17) ошган. 2020 йилнинг 9 ойи давомида Тахтакўпир маҳалласида 15 та, Шанғи маҳалласида 7 та, Нуробод маҳалласида 7 та, жорий йилда ҳам ушбу маҳаллаларда кўрсаткич ошмаган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Навбир ёп 20 тадан 5 тага (20/15), Дўсимбий 14 тадан 1 тага (14/13), Марбугат 5 тадан 1 тага (5/4), Наврўз 7 тадан 4 тага (2/3), Дўстлик 7 тадан 2 тага (7/5), Мададкор маҳаллаларида 9 тадан 4 тага (9/5) камайган.
-туман прокурори сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 64 та мурожаатлар бўлиб, шундан Эсабий 7 тадан 9 тага (7/16), Нурафшон 3 тадан 1 тага (3/4), Мевазор 3 тадан 3 тага (3/6), Қангли 7 тадан 1 тага (7/8), Оққум 1 тадан 6 тага (1/7), Олчин 2 тадан 2 тага (2/4), Болдоқли 3 тадан 1 тага (3/4), Бўзқалъа 3 тадан 5 тага (3/8), Дўстлик боғи 2 тадан 3 тага (2/5), Маърифат 4 тадан 5 тага (4/9), Янги аср маҳаллаларида 1 тадан 1 тага (1/2) ошган. 2020 йилнинг 9 ойи давомида Янги аср маҳалласида 3 та, жорий йилда ҳам ушбу маҳаллада кўрсаткич ошмаган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ишонч маҳалласида 13 тадан 6 тага (13/7) , Деҳқонобод 14 тадан 5 тага (14/9) камайган.
-туман ИИБ сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 102 та мурожаатлар келиб тушган булиб, шундан Пахтакор 6 тадан 3 тага (6/9), Беш уй 4 тадан 2 тага (4/6), Боғишамол 7 тадан 3 тага (7/10), Гулшан маҳаллаларида 12 тадан 5 тага (12/17) ошган.
Шунингдек, Нукус 11 тадан 3 тага (11/8), Бирлашган 11 тадан 3 тага (11/8), Нурли йўл 8 тадан 2 тага (8/6), Ўйилма 12 тадан 5 тага (12/7), Чинобод 8 тадан 1 тага (8/7), Навбаҳор маҳалласида 23 тадан 3 тага (23/20) камайган.
-туман ДСИ сектори ҳудудида маҳаллалар кесимида жами 103 та муражаатлар, шундан Ёрмиш 17 тадан 3 тага (17/20), Қатариқ 5 тадан 8 тага (5/13), Эшимжирон 2 тадан 6 тага (2/8), Обод 6 тадан 3 тага (6/9), Саҳтиён 4 тадан 7 тага (4/11), Чаккалар 5 тадан 3 тага (5/8), Пахтачи 11 тадан 7 тага (11/18), Жалойир 5 тадан 11 тага (5/16), Тоза ёрган 8 тадан 6 тага (8/16), Совунчи 6 тадан 5 тага (6/11), Боғистон маҳалларида 4 тадан 3 тага (4/7) ошган.
Шунингдек, Мойли 7 тадан 4 тага (7/3), Шодлик 5 тадан 2 тага (5/3), Фидокор маҳаллаларида 10 тадан 5 тага (10/5) камайган.
Жумладан, 1-сектор ҳудуди Зиёкор, 2-сектор ҳудуди Эсабий, Оққум, 3-сектор ҳудуди Гулшан, 4-сектор ҳудуди Қатариқ, Сахтиён, Пахтачи, Жалойир маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатларнинг кескин ошиб кетганлигини, шунингдек, 1-сектор ҳудуди Навбир ёп, Дўсимбий, Марбугат, Наврўз, Дўстлик, 2-сектор ҳудуди Ишонч, Деҳқонобод, 3-сектор ҳудуди Нукус, Бирлашган, Нурли йўл 8 тадан, Ўйилма, Чинобод, Навбаҳор, 4-сектор ҳудуди Мойли, Шодлик, Фидокор маҳаллаларидан келиб тушаётган мурожаатларнинг камайганлигини кузатиш мумкин.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган жами 440 та мурожаат секторлар бўйича таҳлил қилинганда, 1-сектор ҳудудида кесимида жами 121 та муражаатлар келиб тушган бўлиб, 40 таси ижобий ечимини топган, 59 тасига хуқуқий маслахат берилган, 13 тасига тушунтириш берилган, 8 таси жараёнда;
2-сектор ҳудудида кесимида жами 90 та муражаатлар келиб тушган бўлиб, 34 таси ижобий ечимини топган, 33 тасига хуқуқий маслахат берилган, 12 тасига тушунтириш берилган, 11 таси жараёнда;
3-сектор ҳудудида кесимида жами 98 та муражаатлар келиб тушган бўлиб, 41 таси ижобий ечимини топган, 35 тасига хуқуқий маслахат берилган, 16 тасига тушунтириш берилган, 6 таси жараёнда;
4-сектор ҳудудида кесимида жами 152 та муражаатлар келиб тушган бўлиб, 44 таси ижобий ечимини топган, 66 тасига хуқуқий маслахат берилган, 26 тасига тушунтириш берилган, 16 таси жараёнда.
Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун 15 кунлик муддат билан юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши унчалик кўп муддат талаб қилинмайдиган бўлсада, муддатларни асоссиз равишда бир ойгача бўлган муддатни узайтириш одат тусига кириб бормоқда. Шунингдек, 30 кунлик муддатни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш буйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 та тақдимнома киритилган. Аммо мурожаатларни тўлиқ, мазмунан ўрганиб чиқмасдан асоссиз равишда жавоб хатлари киритаётган, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги йўл қўйган камчиликлари юзасидан киритилган олдинги таклиф ва такдимномалар бўйича масъулларга нисбатан фақат огоҳлантириш билан чекланиб келинаётганлиги учун соҳадаги ишларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига 2021 йил 28 июнь куни Гурлан тумани Бирлашган махалласи Ал-Бухорий кучасида яшовчи фуқаро Балтаев Хамза турмуш ўртоғи М.Жуманиязованинг номига енгил конструкцияли бино ўрнатиш учун туман ҳокимининг қарори қабул қилинганлигига қарамасдан, ажратиб берилган ер майдонига З.Кенжаев исмли шахс қурлилиш ишларини олиб бораётганлиги сабабли, ушбу масалани ўрганиб чиқиб, М.Жуманиязованинг номига ажратилган ер майдонига қонуний тартибда енгил конструкцияли бинони ўрнатишга амалий ёрдам беришни сўраб 2021 йил 28 июн куни 128893-хq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаровга йўналтирилган.
Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада бир ойлик муддат муддат бузилиб, 3 кун ўтгандан сўнг “Ўрганиш давомида сизнинг турмуш ўртоғингиз фуқаро М.Жуманиязовага Гурлан тумани ҳокимининг 2020 йил 22 сентябрдаги 2255-сонли қарори билан Бирлашган маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан шуғулланиши учун енгил конструкцияли бино ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорига асосан 40,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. Хозирда ушбу ер майдонига фуқаро З.Кенжаев томонидан енгил конструкцияли бино ўрнатилганлиги аиикланди.
Сизга ушбу масала юзасидан фуқаро З.Кенжаевга ўзбошимчалик билан ўрнатилган ушбу бинони олиб ташлаш тўғрисида огохлантириш хати юборилганлигини билдирамиз” деган мазмунда жавоб хати юборилган.
Фуқаронинг мурожаатида кўрсатилган ноқонуний қурилган енгил конструкцияли бинони олиб ташлаш чораларини кўрилмаганлиги ҳамда туман хокимини 22.09.2020-йилдаги қарори ижроси таъминламаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига тизим орқали киритилган жавоб хатини қабул қилмасдан, қайта кўриб чиқиш учун қайтирилган.
Лекин фуқаро З.Кенжаев томонидан ноқонуний равишда қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ва ҳозирги кунгача ушбу ер майдони олдинги ҳолатига келтирилмаганлигига қарамасдан, ушбу мурожаат қайта кўриб чиқилмасдан. 2021 йил 14 сентябрь куни, яъни 78 кунда (48 кунга муддат бузилган) такроран ушбу жавоб хати тизимга киритилган. Туман хокими томонидан чиқарилган қарор ижроси таъминланмасдан туриб,ер майдонини ноқонуний эгаллаб олган фуқарога нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаса халқни қонун устуворлигига ишончи қай даражада бўлиши мумкин.
- Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани Гулистон қишлоғи Дўстлик махалласида яшовчи фуқаро Давлетов Фарходнинг вилоят ҳокимининг сайёр қабулида Гурлан-Гулистон автомобиль йўлини таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўраб 2021 йил 6 майдаги 51075-sq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаровга йўналтирилган.
Мурожаатнинг 15 кунлик муддати 2021 йил 21 май кунига белгиланган. Агарда мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун қўшимча муддат талаб қилинган бўлса, сабабини кўрсатиб муддат олмасдан, 2021 йил 22 май куни тизимга жавоб киритилган, яъни белгиланган муддат 1 кунга бузилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани Маърифат маҳалласи Феруз кўчаси 18-уй 2-йўлакда яшовчи фуқаро Юлдашева Дилфуза Гулимматовна "Аёллар дафтари"да турганлиги, ҳозирда 1-гр. ногирон қайнонасига қараб ҳеч қаерда ишлайолмаётганлиги сабабли, тикувчилик билан шуғулланиши учун тикув машинаси беришни сўраб 2021 йил 28 май куни 107442-хq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича масалаҳатчиси Н.Бабажановага йўналтирилган, лекин ўрганиб чиқиш учун туман ҳокимлигига юборилганлигига қарамасдан, мурожаат Маърифат мфй раиси ўринбосари М.Ўразбоева, туман AБКМ ёрдамчи инспектори М.Машарипова ва мурожаатчи Д.Юлдашева иштирокида ўрганилиб, тушунтириш хати ҳамда далолатнома расмийлаштирилган.
Мурожаатчи тушунтириш хатида оилавий аҳволини тушунтириб, ўз-ўзини банд қилишда ёрдам беришни сўраб ёзганига қарамасдан, ёрдам бериш чоралари кўрилмасдан, белгиланган муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган ва 2021 йил 26 июндаги №Ю-466-сонли чиқим билан фуқарога туман ҳокими М.Aчиловнинг имзоси билан жавоб хати берилган, яъни 29 кунда “Маърифат маҳалласи тавсиясига кўра кўнгилли ҳомийлар томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тикув машинаси берилиши мумкинлигини маълум қиламиз”- деган мазмунда акс эттирилган.
Фуқаронинг мурожаати тўлиқ ўрганиб чиқилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига тизим орқали киритилган жавоб хатини қабул қилмасдан, қайта кўриб чиқиш учун қайтирилган.
Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада 2021 йил 14 июль куни, яъни 47 кунда (17 кунга муддат бузилган) жавоб хати тизимга киритилган. Мурожаатни ўрганишда маъсулиятсизликга йўл қўйганлиги сабабли фуқаро Юлдашева Д 16.08.2021-йил куни вилоят прокурори қабулига кириб мурожаат қилишга мажбур бўлган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.
- Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан туман Сахтиён махалласи Наврўз кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Ваисова Малика Мадаминовна Сахтиён мфй раисининг ўринбосари Уразметова Гавхарнинг хатти-харакатларидан норозилиги сабабли, унга чора кўриб беришни сўраб 2021 йил 24-июндаги 126457-xq/21-сонли қилган мурожаати шу куннинг ўзида туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Р.Досимовга йўналтирилган.
Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада 2021 йил 6 август куни, яъни 43 кунда (13 кунга муддат бузилган) жавоб хати тизимга киритилган.
- Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани Хизир эли қишлоғи Навбир ёп маҳалласи Ж.Румий кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро Исмаилова Севара Баходир қизининг туман ҳокимининг сайёр қабулида моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб 2021 йил 6 майдаги 51075-sq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Р.Досимовга йўналтирилган.
Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада 2021 йил 16 сентябрь куни, яъни 83 кунда (53 кунга муддат бузилган) жавоб хати тизимга киритилган.
- Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани Ёрмиш маҳалласи Мойли кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Абдуллаев Ойбек Эримматовичнинг укаси 1-гр. ногирони А.Абдуллаевга ажратиб берилган 2500 м2 ер майдонига ф/х томонидан сув масаласидаги муаммолар сабабли деҳқончилигини бўлмаганлиги учун ушбу ер майдонига сарфланган 1 100 000 сўм маблағни ундириб беришда ва бошқа ҳудуддан деҳқончилик қилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб 2021 йил 13 июлдаги 138431-xq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Б.Аташевга йўналтирилган.
Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада 2021 йил 10 сентябрь куни, яъни 59 кунда (29 кунга муддат бузилган) жавоб хати тизимга киритилган.
- Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани Навбаҳормаҳалласи Обод кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Юсупов Бахтиёр Шериматовичнинг Нукус ёп каналидан аҳоли томорқаларига оқар сув борадиган ариқни пиёдалар йўлакчаси ташкил қилиш учун кўмилганлиги сабабли, томорқаларга оқар сув олиб боришда амалий ёрдам беришни сўраб 2021 йил 6 июлдаги 133918-xq/21-сонли қилган мурожаати туман ҳокимлигига шу куннинг ўзида юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 7 кунлик муддат белгиланган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Б.Аташевга йўналтирилган.
Белгиланган муддат 2021 йил 13 июль куни тугаганига қарамасдан 29 июль куни, яъни 16 кундан сўнг, муддат узайтириш учун ҳеч қандай асос кўрсатмасдан, муддат узайтириб беришни сўраган. Муддат узайтирилиши рад этилган. Натижада 2021 йил 18 сентябрь куни, яъни 74 кунда (67 кунга муддат бузилган) жавоб хати тизимга киритилган.
Бундан кузатиш мумкинки, Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун 15 кунлик муддат билан юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши унчалик кўп муддат талаб қилинмайдиган бўлсада, муддатларни асоссиз равишда бир ойгача ва ундан ортиқ бўлган муддатга узайтириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил 25 майдаги 48-сонли, 2021 йил 27 майдаги 49-сонли, 2021 йил 8 июндаги 52-сонли киритилган тақдимномалар бўйича ўтказилган текшириш натижалаига кўра, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Н.Бабажанова, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Досимов, туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаровлар огоҳлантирилганлигига қарамасдан, мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқмасдан, муддат бузиш ҳолатлари такрорланмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг шу кунига қадар келиб тушган жами 440 та мурожаатдан, 50 та мурожаатнинг муддати бузилган, шундан 45 та мурожаатнинг муддати бузиб ёпилиб, 5 таси ҳозирги кунгача муддати бузилганига қарамасдан ёпилмасдан келмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан 36 та, туман прокуратураси томонидан 10 та, туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2 та, туман ички ишлар бўлими томонидан 1 та, Агробанк туман филиали томонидан 1 та мурожаатларнинг муддати бузилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасида тумандаги сектор раҳбарларининг шахсий қабуллар жадвали ишлаб чиқилиб, жадвал асосида хафтанинг белгиланган кунида қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи давомида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими томонидан 34 та, 2-сектор раҳбари раҳбари, туман прокурори томонидан 17 та, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи томонидан 15 та, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи томонидан 12 та қабул ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 парелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг бажарилиши юзасидан секторларнинг иш фаолияти таҳлил қилинганда мавжуд муаммолар шу кунга қадар бартараф қилинмаганлиги аниқланди.
Жумладан, “Ўйилма” маҳалласида аниқланган муаммолар:
-“Ўйилма” маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ишлари бошланган, ҳозирги кун ҳолатида номаълум сабабларга кўра қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
-Вилоят ҳокимлигига берилган ҳисоботда таъмирланиши лозим бўлган 9,5 км йўллар 100 % бажарилганлиги кўрсатилган. И.Каримов кўчасининг 0,6 км қисми таъмирланмаган.
-И.Каримов кўчасида жойлашган 0,6 км ариқда тозалаш ишлари олиб борилмаган, тартибга келтирилмаган.
-Ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари якунланиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилганлиги кўрсатилган бўлсада, ўрганиш жараёнида Ахунбабаев ва Амир Темур кўчаларидаги сув тақсимлаш курилмалари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланди.
-“Ўйилма” маҳалласида 124 та якка тартибдаги уй жойларни таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, 265 та уй жойларнинг таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, яъни режани 213 % га, ортиғи билан бажарилганлиги кўрсатилган. Аммо ўрганиш жараёнида А.Темур кўчаси 57-уйда яшовчи Эрметова Замира ва Дўстлик кўчаси 56-уйда яшовчи Сапарбаев Муротларнинг хонадонлари шиферланмаганлиги, ташқи фасад қисми таъмирланмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Бобур кўчасидан аҳоли томорқаларига олиб борувчи йўлнинг тупроқ йўлига шағал ётқизилмаганлиги сабабли, ушбу йўлдан автомобиллар ҳаракатланган вақтида ҳавога кўтарилган чанг-тўзонларни шамол аҳоли хонадонларига олиб бораётгани, эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, “Шанғи” маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари 150 % га ортиғи билан бажарилганлиги кўрсатилган. Бироқ, ўрганиш жараёнида Ал-Хоразмий кўчасининг 0,8 км қисми, Арнаул кўчасининг 0,3 км қисми, Байнал минал кўчасининг 0,4 км қисми, Огохий кўчасининг 0,45 км қисми, Ғалаба кўчасининг 0,25 км қисми, жами 2,2 км ички йўллар таъмирланмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Худудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3182-сонли Қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрининг, туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича худуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги
973-сонли қарори юзасидан аниқ чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари хар хафтада камида бир марта ўзига бириктирилган худуддаги маҳаллаларда тасдиқланган жадвалга мувофиқ сайёр қабуллар ўтказиб боришлари белгиланган.
Сектор раҳбарлари томонидан 116 та оммавий сайёр кабуллар ўтказилган. Қабулларда 3200 нафар фуқаролар қатнашиб, 221 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 116 таси яъни 52,5 фоизи ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 105 таси яъни 47,5 фоизи бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.
Сектор раҳбарлари томонидан 113 та ёшлар билан учрашувлар ўтказилган. Учрашувларда 2977 нафар ёшлар қатнашиб, 158 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 72 таси яъни 45,6 фоизи ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 86 таси яъни 54,4 фоизи бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.
Маълумотларни ҳар бир сектор бўйича кўриб чиқилганда:
2021 йилнинг 3-чораги давомида оммавий кабуллар 4-сектор раҳбари томонидан 1 маротаба, 3-сектор раҳбари томонидан 4 маротаба ўтказилган. 2-сектор рахбари бирон маротаба оммавий кабуллар ташкил қилиб, ўтказмаган.
Худудда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш долзарб бўлган бир пайтда сектор раҳбарларининг Ёшлар билан учрашувлари номигагина ўтказилиб келинмоқда. Жумладан 1-сектор рахбари томонидан ўтказилган 34 та учрашувда келиб тушган 70 та мурожаатнинг фақат 1 таси қаноатлантирилган. 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилган 27 та учрашувларда 19 та мурожаат қабул қилинган. 15 та учрашувда ёшлар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган. Вахоланки, ҳар бир маҳаллада мингдан ортиқ ёшлар мавжуд бўлиб, учрашувларга ёшлар жалб қилинмаганлигидан далолат беради.
Оммавий қабул ва учрашувларни номигагина ўтказиб, мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назоратга олмаган биринчи, иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарининг ҳисоботлари эшитилиши ва муҳокама қилиниши лозим.
Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йил 3-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг ахбороти тингланиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан тумани Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2021 йил 3-чорак якуни бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман секторлар раҳбарларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” билан ишлаш, жисмоний шахсларнинг вакилларини оммавий сайёр қабулларни ўтказиш, мурожаатларни жойида ҳал қилиш борасида етарлича иш олиб бормаётганликлари қайд қилинсин.
- Туман секторлар раҳбарлари (М.Ачилов, Ш.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев)га;
-жорий йилнинг бошида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан (туман Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда) тасдиқланган давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.
- Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган аҳоли муаммоларини бартараф қилиш чоғида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.
- Туман ҳокимининг ўринбосарлари Т.Эрназаров, Б.Аташев, Р.Досимов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича масалаҳатчиси Н.Бабажанова жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларига ахборот киритсин;
- Сектор раҳбарлари оммавий сайёр қабуллар натижаларини маҳаллий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда тўлиқ ёритилиши таъминласинлар.
- Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 747 marta