ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг 2021 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти.

Гурлан тумани Адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори билан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан
2021 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг 2021 йил
    3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши, уларнинг доимий комиссиялари ҳар чоракда Адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовнинг ахборотини эшитиб борсин.
  3. Туман ҳокимлигига:

Туман ҳокимининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қабул қилаётган қарорларини ўз вақтида халққа етказиш чораларини кўрсин.

4.Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Жабберганов) ва “Гурлан ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (Ф.Абдуллаев)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилиш тавсия қилинсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Жуманиязов зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                    М.Ачилов


Oktabr 20, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 889 marta