ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ахбороти.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” тўғрисидаги ПҚ-4702-сонли қарорига асосан ҳар бир туман ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб рейтинг баҳолаш натижаларига кўра “яхши”, “ўрта”, “қониқарсиз” тоифаларга ажратиб чиқилиши белгиланган.

Гурлан тумани 2021 ярим йиллик баҳолаш натижаларига асосан умумий 66,9 балл тўплаган.

Жумладан, статистик кўрсаткичларга асосан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича 23,0 балл;

Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича
21,55 балл;

Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 22,37 балл билан баҳоланган.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини йўналишлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак,

  1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича:

-туманда ишлаб чиқарилган ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми
254,4 млрд сўм, аҳоли жон бошига 1,7 млн сўмни ташкл қилган;

-хизматлар ҳажми 192,9 млрд сўм, аҳоли жон бошига 1,3 млн сўмни ташкл қилган;

-чакана  товар айланмаси 365,9 млрд сўм, аҳоли жон бошига

2,4 млн сўмни ташкл қилган;

-Ҳудудий корхоналар томонидан 4,2 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлиб аҳоли жон бошига 28,1 АҚШ доллардан тўғри келган.

  1. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича жами 2,9 балл билан баҳоланган, аҳолининг бандлик даражаси 89,4 фоизни ташкил қилган.
  2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсифи-кацияси кўрсаткичлари бўйича:

-Саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 8,2 фоизни ташкил қилган;

-Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 35,5 фоизни ташкил қилган;

-1035 гектар майдонлар сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган.

  1. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича:

-Фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари сони 11 тани "Ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари сони 542 тани ташкил этиб, жами тадбиркорлик субъектларидаги улуши 39,6 фоизни ташкил этган;

-Кичик бизнес субъектлари 330 та янги иш ўринлари ташкил қилинди;

-6 ой давомида янгидан 129 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинган ҳамда 37 таси тугатилган.

  1. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари бўйича:

- 2021 йил 1-ярим йилликда 2018 йилнинг шу даврига нисбатан мол-мулк ва ер солиқлари тушуми 212,6 фоизга кўпайган;

- Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромади 184,7 минг сўмни ташкил қилган;

- 6 ой давомида 50,2 млрд.сўм солиқлар ҳисобланиб

49,5 млрд.сўм (98,5 фоиз) солиқлар ундирилган.

  1. Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси
    66,7 фоизни, Умумтаълим мактабларининг юкламаси коэффициенти 1,04 ни ташкил қилган.
  2. Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларига ташриф буюрувчилар сонининг ҳудуд аҳолиси сонига нисбати 2,1 фоизни ташкил қилган.

  Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида “ўрта” ҳудуддан “яхши” ҳудуд тоифасига ўтиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ишга тушган 86 та лойиҳалар ҳисобига 45,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни статистика ҳисоботларида акс эттирилишини таъминлаймиз.

Жорий йилда ҳам 29 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали йилига қўшимча 103,0 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратилади ҳамда 1108 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, саноат ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида тумандаги пахта-тўқимачилик кластери “Гурлан глобал текс” МЧЖ томонидан “тўқув цехини ва бўёқ цехини кенгайтириш, калава-ип, тикувчилик маҳсулотлари ва ёғ-мой ишлаб чиқариш, “Хоразм воҳа гиламлари” МЧЖ томонидан гилам ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 4 млн.долларлик ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда.

Хизматлар хажмини ошириш мақсадида, ишга тушган 162 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобига жорий йилда
37,0 млрд. сўм хизматлар кўрсатилади.

Бундан ташқари маҳаллаларда хизмат кўрсатиш шохобчаларини хатловдан ўтказиб, етишмайдиган хизмат турларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, бугунги кунда замонавий иссиқхоналар майдони 23 гектарни ташкил қилаётган бўлса, янги исиыхоналар қурилиши ҳисобига 60 гектарга етказилади ҳамда
4,0 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиш имконияти яратилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни соҳасида бугунги кунда туманда давлат рўйхатидан ўтказилган кичик бизнес субъектлари 1442 тани ташкил қилади.

Йил бошидан жами 666 та, шундан 460 та якка тартибдаги тадбиркорлик ва 206 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.

Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида, жорий йилда якунигача

4,4 минг нафарининг бандлиги таъминланади.

Жумладан 1479 нафари инвестиция лойиҳалари ва бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштирилади, 1940 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади, 128 нафарига шахсий томорқалари учун субсидиялар ажратилади, 120 нафарига тадбиркорлик қилиш учун субсидия ажратилади,
300 нафари касбга ўқитилиб, 310 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланади.

Ўтган 9 ой давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш борасида 1064 та, режага нисбатан 111,8 фоиз иш ўринлари яратилди.

Шундан

-худудий инвестиция лойихаларини амалга ошириш хисобига 181 та;

-янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 475 та

- янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 476 та янги иш ўринлари яратилди

Мақбул келадиган иш топилмаган 214 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ижтимоий химояга олиниб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

Туманда солиқлар тушумини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишини таъминлаш мақсадида солиқ идораси, иқтисодий комплексга қарашли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда иш олиб борамиз. Маҳаллий бюджетга тушумлар бўйича белгиланган прогнозлар бажарилишини таъминлаймиз.

Юқорида қайд қилинганларни муҳокама қилиб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунлари билан кутилаётган натижалар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосарлари(Т.Эрназаров, М.Уразметов, Б.Аташев, Р.Досимов)га тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

- туманда солиқлар тушумини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишини таъминлаш мақсадида солиқ идораси, иқтисодий комплексга қарашли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда иш олиб бориш, маҳаллий бюджетга тушумлар бўйича белгиланган прогнозлар бажарилишини таъминлаш;

- тумани барча соҳалар бўйича вилоятда энг олдинги ўринда юриши учун барча имкониятларни қўллаш, ҳар бир соҳага масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари сафарбар қилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирларни амалга ошириш;

- рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-ҳунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўриш;

- бюджет даромадлари базасини кўпайтириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, қўшимча манбаларни излаб топиш чораларини кўриш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти порталидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан назорат ўрнатиш;

- секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

- рақобатбардошлик даражасини ошириб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

- молиявий мустақилликка эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;

- фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарига ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев) зиммаларига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                                М.Ачилов


Oktabr 20, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 718 marta