ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги эҳтиёжманд оилаларни камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил бошида Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида “камбағаллик” атамаси илк бора ишлатилиб, мазкур аҳоли қатламларини иқтисодий фаоллигини ошириш ҳисобига камбағалликда чиқариш вазифаси белгилаб берилган эди.

Туманда ўтган 2020 йилда юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувларни талаб этди.

2020 йил давомида сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали 993 та саховат ва кўмакка муҳтож бўлган оилалар киритилган эди.

Ушбу оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича "Саховат ва кўмак" жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма ҳисоб рақамига 1,9 млрд сўмдан зиёд ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

Камбағал оилаларни пандемия шароитида кундалик зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб бориш учун 489 та саховатпеша тадбиркорлар томонидан ихтиёрий равишда оталиққа олиниб, мазкур оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 2,6 млрд.сўмдан зиёд ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2021йилда ПҚ-5204-сон Қарори асосида Республика бюджети маблағалари хисобига “Темир дафтар”даги 205 нафар (шундан 46 нафари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан) 18 ёшга тўлмаган болаларига кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини учун  500 минг сўмдан жами 102,5 млн.сўм пул маблағлари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб–қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сон қарорига асосан, Жамғарма маблағлари, коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган.

“Темир дафтарга” га киритилган оилаларга фақат озиқ-овқатлар бериш эмас, уларнинг ишсиз бўлган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш орқали оила даромадини ошириш энг асосий вазифамиз қилиб белгилаб олинди.

2020 йил ва 2021 йил шу укнга қадар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида тузилган гуруҳлар томонидан 995 та “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг оила аъзолари 4686 нафарни, меҳнатга лаёқатли бўлган ишсиз оила аъзолари 630 нафарни ташкил қилган.

Меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида иқтисодий комплексга қарашли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари маҳаллаларга бириктирилиб, “Темир дафтар”даги ҳар бир ишсиз фуқаро билан юзма-юз учрашиб иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 630 нафар фуқаролардан
630 нафари, яъни 100,0 фоизининг бандлиги таъминланди.

2020 йил ва 2021 йил шу кунга қадар “Темир дафтар”даги 909 та оилаларнинг қўшимча даромад олиш мақсадида ишга жойлаштирилиши, ҳомийлик ҳисобига қорамол, қўй, парранда берилиши ҳамда томорқа майдонларига иссиқхоналар қуриб берилиши ҳисобига ойлик даромадлари хонадоннинг эҳтиёжлари учун етарли бўлганлиги сабабли оила бошлиқларининг ихтиёрий аризаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Бугунги кунда секторлар ҳудудида “Темир дафтар”да 86 та оилалар мавжуд бўлиб, оила аъзолари 375 нафарни ташкил қилади.

Жумладан 1-секторда 37 та оила (оила аъзолари 159 нафар), 2-секторда
11 та оила (оила аъзолари 39 нафар), 3-секторда 9 та оила (оила аъзолари
35 нафар), 4-секторда 29 та оила (оила аъзолари 142 нафар) “Темир дафтар”да қолган.

Ўрганиш давомида 1-сектор ҳудуди “Мададкор” мададкор маҳалласида яшовчи Қўзибаева Санобарнинг оилавий шароити яхшиланганлиги ва ёзма аризасига асосан “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ўрганишда 1-сектор ҳудуди “Навбир ёп” маҳалласида яшовчи Жумамуратова Дилоромнинг боқувчиси йўқлиги, оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли “Темир дафтар” рўйхатига киритиш таклиф қилинди.

Куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий табиий газдан узилган ҳудудларида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 48 та ҳар бир хонадонларга
1 тоннадан кўмир маҳсулоти етказиб бериш таклиф қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан 4-сектор ҳудуди “Фидокор” маҳалласида яшовчи Шамуратова Насибанинг хонадонининг куз-қиш мавсумида яшаш шароитини яхшилаш мақсадида уйининг иситиш тизимини таъмирлаб олиши учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи ажратиш таклиф қилинди.

“Зиёкор” маҳалласида яшовчи Собирова Гавҳар ва “Ёрмиш” маҳалласида яшовчи Кенжаева Гулчехраларнинг тикувчилик қилиб оилавий даромадини яхшилаш мақсадида 1 тадан тикув машинаси олиб бериш таклиф қилинди.

1-сектор ҳудуди “Навбир-ёп” маҳалласида яшовчи Жумамуратова Дилоромнинг ҳозирги кунда қийналиб яшатганлиги сабабли қизи Қодирова Азизанинг контракт пулининг 50 фоизини "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан  тўлаб бериш таклиф қилинди.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“Темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра "Темир дафтар"га янгидан киритиладиган оилалар бўйича рўйхати 1-иловага мувофиқ, "Темир дафтар"дан чиқариладиган оилалар рўйхати 2-иловага мувофиқ ўзгартиртирилсин.
  3. "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Фидокор” маҳалласида яшовчи Шамуратова Насибанинг хонадонининг куз-қиш мавсумида яшаш шароитини яхшилаш мақсадида уйининг иситиш тизимини таъмирлаб олиши учун 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағ, “Зиёкор” маҳалласида яшовчи Собирова Гавҳар ва “Ёрмиш” маҳалласида яшовчи Кенжаева Гулчехраларнинг тикувчилик қилиб оилавий даромадини яхшилаш мақсадида 2 та тикув машинаси олиб бериш учун “Гурлан Малика Текс” МЧЖга 8 400 000 (саккиз миллион тўрт юз минг) сўм маблағ ўтказиб берилсин.

Куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий газдан узилган ҳудудларида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 48 та хонадонларнинг ҳар бирига 1 тоннадан жами 48 тонна кўмир маҳсулоти тарқатиш учун “Кўмир таъминоти” МЧЖга 14 414 400 (ўн тўрт миллион тўрт юз ўн тўрт минг тўрт юз) сўм маблағ ўтказилсин.

Шунингдек, 1-сектор ҳудуди “Навбир-ёп” маҳалласида яшовчи Жумамуратова Дилоромнинг ҳозирги кунда оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли қизи Қодирова Азизанинг ўқиш контракти учун 3 736 315 (уч миллион етти юз ўттиз олти минг уч юз ўн беш) сўм маблағ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига ўтказиб берилсин.

  1. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова) “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ишсиз оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                           М.Ачилов


Oktabr 20, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 716 marta