ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисида

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қилади-ки, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий кадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Республакамизда, хусусан туманимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг
23 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллий ҳокимликлар, тегишли вазирлик, идораларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, туманда секторлар кесимида ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳоли номма-ном аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилди. Ушбу оилаларга “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ва саҳоватпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш вазифалари белгиланди.

Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорлар ва саҳоватпеша инсонлар бириктирилди.

Ҳукуматимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш жараёнида фаол иштирок этган тадбиркорларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда.

Туманда Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги 213-ф сон фармойиши қабул килинди ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман ва бўлими ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Саховат ва кўмак» жамғармасининг махсус ҳисобварағи ташкил этилиб, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди халқ депутатлари туман кенгашлари Жамғарма маблағларини тасарруф этиши белгиланди.

Туманидаги мавжуд 50 та махаллада махалла раислари, оила ва хотин қизлар, ички ишлар инспектори ҳамда шу махалладаги жамоатчилик фаоллари иштирокида ишчи гурухлар тузилиб, кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож, ҳамда хозирги кунда карантин сабабли иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган жами 767 та оилалар, шу жумладан 3750 нафар оила аъзолари рўйхати шакллантирилди.

Ушбу оилаларга 2020 йил апрел-май ойида 767 та оилаларга 613 млн. сўмлик ҳомийлик ва ҳайрия маблағлари ҳисобидан озиқ-оват маҳсулотларига ёрдамлар кўрсатилди.

Жамғармадан 10 кунлик чиқим ҳисоби юритилганда (1 нафар кишига
 1 кунлик  озиқ-овқат маҳсулоти талабига кўра ҳисобланган) 10 кунлик меъёр жами 767 та камбағал оиланинг 3750 нафар оила аъзоларига 261 860 минг.сўм сарфланади.

Гурлан туманида 148.1 минг нафар аҳоли бўлиб, шундан 64.1 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли мавжуд. Туманда жами бандлар 57.8 мингни ташкил қилади. Ишсиз ва иш билан банд бўлмаган аҳоли 6282 нафарни ташкил қилади.

Туманда коронавирус пандемиясини тарқалишига қарши курашиш бўйича карантин тадбирлари давомида аҳоли банлигини таъминлаш бўйича бир қанча тадбирлар амалга оширилди.

Туман  худудида “карантин” сабабли доимий ва вақтинчалик ишсиз фуқаролар 2406 нафарни ташкил қилади, 2429 нафар чет элга ишлаш учун чиқиб кета олмаган фуқаролар мавжуд.

Фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида жамоат ишларига 1998 та, доимий иш ўринларига 3535 та, пиллачиликни ривожлантириш ҳисобига 1582 та, фермер хўжаликларни ривожлантириш ҳисобига 2322 та, жами 9432 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгилаб олинди.

Хақ тўланадиган жамоат ишлари учун 122 та корхона ва ташкилотларга 825 нафар ишсизлар жалб қилиниб, 613.9 млн сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди.

Туманда ишсиз, хорижга ишлаш учун кета олмаган ёки меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар, карантин даврида вақтинчалик ишсиз қолган ходимларнинг шахсий томорқаларини ривожлантириш учун 32 нафар ишсизга, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш учун 68.6 млн сўмлик субсидиялар ажратилди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилиш баёнига асосан Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотлари тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирларига асосан, барча даражадаги истеъмолчиларига ун ва ун маҳсулотларини биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар асосида тизимли етказиб бериш бўйича вақтинчалик тартиб ўрнатилган ва шунга асосан туманимизда 16 та корхоналар томонидан маҳаллаларга ун ва ун маҳсулотларини ўз вақтида сифатли етказиб берилиши таъминланмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ички ишлар бўлими ходимлари ва махалла фуқаролар йиғинлари раислари ун сотишга жалб этилган савдо ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда аҳолини бир вақтда ун харид қилишга тўпланиб қолишини олдини олиш учун хонадонлар рўйхатини тузиб, уларни ун харид қилиш учун савдо дўконига келиш графигини ишлаб чиқилган ва бу тўғрисида ҳар бир хонадонни хабардор қилади.

Халқ депутатлари Гурлан туман  Кенгашининг қарори билан Республикамиз худудига короновируснинг янги турини кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва зарарсизлантириш ишларини олиб бориш хамда фавқулодда холат хавфини келтириб чиқараётган юқумли Covid-19 касаллигини олдини олиш мақсадида туман ҳокимининг тегишли фармойишига асосан захира жамғармаси маблағлари хисобидан Санитария Эпидемиология осойишталик марказига зарур бўлган жихозлар билан таъминлаш учун 29.6 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ажратилиб ушбу маблағлар тўлиқ ўтказиб берилиши таъминланди.

Туман хокимининг тегишли фармойишига асосан захира жамғармаси маблағлари хисобидан тумандаги кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 676 та оилаларга 50 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиб шундан, 16.65 млн.сўм 6760 туб мевали дарахт кўчатлари етказиб берилиши ва эктирилиши таъминланди ва помидор, булғор қалампири бодиринг каби сабзавот кўчатлари тарқатилди. Қўшимча равишда хозирги кунда ушбу кам таъминланган оилаларга ажратилган маблағлар ҳисобидан қўй, товуқ ва паррандалар харид қилиниб кам таъминланган оилаларга тўлиқ етказилиб берилиши таъминланади.

Сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Сектор раҳбарлари М.Ачилов, Ш.Исмаилов, Ш.Рамазанов ва Д.Аннаевларнинг ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисида”ги хисоботи раҳбарлик ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбарларига, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- маҳаллалардаги ишсиз ва эҳтиёжманд аҳолини кафолатган иш ўринлари билан таъминлаш;

- аҳоли бандлигини таъминлашга, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш;

- эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий меъёр талабларидан келиб белгиланган муддатларда озиқ-оқват маҳсулотлари билан таъминланишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.

  1. Сектор раҳбарларига, маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Досимов)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- туманда рўйхатга олинган мавжуд камбағал оилаларни йил якунига қадар камбағаллик даражасидан чиқариш чораларини кўрсин.

  1. Сектор раҳбарларига ва тегишли ташкилот рахбарлариги:

- эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш жараёнларида фаол иштирок қилган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан имтиёзлар берилишини назорат қилиш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

 депутати, сессия раиси                                             Ш.Худаяров

 

 


May 23, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 692 marta