ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Карантин даврида туманда амалга оширилаётган
ишлар самарадорлиги тўғрисида.

 

Гурлан туманида камбағалликни қисқартириш, карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга бир қатор ишлар амалга оширилди..

Камбағалликни қисқартиш бўйича:

Туманда 50 та маҳаллаларда 26 213 та хонадон, 39 338 та оила мавжуд, оилаларда
148,1 минг нафар аҳоли истиқомад қилади.

Камбағал оилалар сони 767 та уларда истиқомад қилувчи оила аъзолари сони
3 750 нафарни, камбағал аҳолининг жами аҳолидаги улуши 2,5 фоизни фоизни ташкил қилади.

Камбағалликни қисқатириш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир секторда “Темир дафтарлар” шакллантирилди.

“Темир дафтарлар”га тушган 767 та оилалар 489 та саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан ихтиёрий равишда оталиққа олинди.

Мазкур оилаларга аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун зарур бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тиббий меъёри асосида ҳисоб-китоб қилинди. Ҳисоб-китобларга асосант 767 та оилаларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан жами
2,2 млрд.сўмлик зарур маҳсулотлар ва ёрдамлар кўрсатилиши режалаштирилди.

Бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 749 млн. сўмлик озиқ-овқат (16 хил турдаги) ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилди.

Асосий мақсадимиз, “Темир дафтарга” тушган оилаларга фақат озиқ-овқатлар бериш эмас, уларнинг ишсиз бўлган оила аъзоларини иш билан таъминлаб, шу орқали мухтожликдан чиқариш ҳисобланади.

767 та камбағал оилаларда ишга лаёқатли ишсиз фуқаролар 525 нафарни ташкил қилади.

Ишсиз оила аъзоларини ишга жойлаштириш орқали даромади ошириш мақсадида камбағал оилалардаги 525 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни май-июнь ойларида доимий иш жойи билан таъминлаш бўйича секторлар кесимида йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Бугунги кун ҳолатига 525 нафар фуқаролардан 500 нафари
96,0 фоиз ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 69 та хонадонга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 40,1 млн.сўмлик, хусусан, 22 та хонадонга 1 бошдан 22 та қўй, 22 хонадонга 25 бошдан жами 550 бош парранда, 25 та хонадонга 10 бошдан жами 250 бош курка берилди.

Тумандаги 41 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 100 та камбағал оилаларга 1 бош қорамолдан (соғин сигир) етказиб бериш режалаштирилди ва бугунги кун ҳолатига 15 та хонадонга 15 та қорамол бузоғи билан етказиб берилди.

128 нафар ишсиз фуқароларга фермер хўжаликларидан жами 12,6 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

“Темир дафтарга” қайд қилинган 767 камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш ва қўшимча даромад манбаига эгалигини таъминлаш орқали июнь ойида 200 та оиланинг, июль ойида 200 та оиланинг, август ойида 182 та оиланинг, сентябрь ойида 185 та оиланинг камбағаллик рўйхатидан чиқарилиши таъминланади.

Пандемия шароитида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи.

Туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 64,1 минг (43,1%), банд аҳоли сони 57,8 минг (90,0%), иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 37,4 минг, шундан хорижга ишлаш учун кетганлар 12,3 минг кишини ташкил этмоқда.

Туманда ишсизлар сони 6 282 нафарни (ишсизлик даражаси 9,8%) шундан, аёллар 2 217 ва ёшлар 1 673 нафарни ташкил этади.

2020 йилда бандлик дастурига асосан жами 1844 та янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқилган бўлиб, январь-май ойларида дастур бўйича 685 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” каби давлат дастурлари доирасида молиялаштириш учун жами 77 та субъектларга
8,1 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 308 та иш ўринлари ташкил қилинди.

Шу билан бирга, 1 144 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилиниб иш ҳақи тўлови учун бандлик жамғармасим маблағлари ҳисобидан 830,8 млн.сўм ажратилди.

Бундан ташқари, туманда (137,6 гектар ер майдонига) 4 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, 141,5 млн. сўм субсидия маблағлар ажратилди ва 180 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 49 нафар аҳолига иссиқхоналар,
кўчат-уруғ ҳамда суғориш воситалари учун 107 млн.сўмлик субсидия (қайтариб бермаслик шарти асосида) маблағлари ажратилди.

1-сотихли 619 та ихчам иссиқхоналар қурилиши натижасида ҳамда 619 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Туманда пандемия сабабли хорижий давлатларга чиқиб кета олмаган фуқаролар
2 429 нафарни ташкил қилиб, шулардан 660 таси иш билан таъминланди.

Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга тадбиркорликни ривожлантириш учун шароитлар яратиб бериш, шу орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтириш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида жорий йил 1 июнь ҳолатига жами кичик бизнес субъектлари сони 1 160 тани ташкил қилиб 1 112 таси фаолият юритмоқда.

Мавжуд 1 435 та субъектларидан 466 таси пандемия вақтида фаолиятини тўхтатган эди.

Шундан, карантин қоидаларини амал қилган ҳолда 401 таси фаолиятини тиклади. Ҳозирда 65 таси фаолият юритмаяпти.

2020 йилда янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектлари сони юзасидан тасдиқланган йиллик режа 350 та қилиб белгиланган, шундан январь-май ойлари режаси
135 та бўлиб, ҳақиқатда 246 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди ва белгиланган режа 182 фоизга бажарилди.

Шунингдек, туманда фаолият юритмаётган ва “ноль” хажм ҳисобот топширган 158 та юридик шахсларни фаолиятини тиклаш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар, солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 70 та микрофирма ҳамда кичик корхоналар фаолиятлари қайта тикланди.

174 та тадбиркорлик субъектларининг 180 млн.сўмлик бюджет тўловлари 1 октябргача узайтирилди, 82 тасининг 4,2 млн. сўм пеня тўловлари кечилди.

Тумандаги жами 10 148 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахсларга ажратилган 25,3 млрд.сўмлик кредитнинг қайтариш муддати 6 ой муддатга узайтирилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида тижорат банкларининг барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш мақсадида жами 43,4 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидан 8 таси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” томонидан яратилган имкониятлардан яъни 19,1 млрд.сўмлик кафиллик ёрдами, 40 та хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳалари учун
20,8 млрд.сўмлик компенсация берилган.

Солиқ тушумлари январь-май ойлари режаси 25,5 млрд.сўм, ҳақиқатда 28,5 тушум тушиши таъминланиб, режа 111,8 фоизга бажарилган. Шундан май ойи режаси 5,2 млрд.сўм бўлиб, амалда 5,5 млрд.сўмга (105,8%) уддаланди.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ижроси.

Туманда 2,0 трлн.сўмлик 587 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 4 656 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди.

Жумладан,

- саноат соҳасида 747,6 млрд.сўмлик 137 та лойиҳа ва 1735 та иш ўрни;

- хизмат кўрсатиш соҳасида 262,2 млрд.сўмлик 229 та лойиҳа ва 1 054 та иш ўрни;

- қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 1,0 трлн.сўмлик 221 та лойиҳа ва 1 867 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Мисол учун,

Тумандаги "Тианфенг Индустриал" МЧЖ томонидан 100,8 млрд.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига томчилатиб суғориш ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 100 нафар янги иш ўринлари яратилади;

"Гурлан экспорт" МЧЖ томонидан 112,5 млрд.сўм, шундан 9,1 млн.евро банк кредити ўзлаштирилиши ҳисобига 20 гектар майдонда замонавий иссиқхона ташкил қилиниб,
100 та янги иш ўринлари яратилади. Ҳозирги кунда иссиқхона қурилиш ишлари бошланган.

"Бозор томот пастаси" МЧЖ томонидан қиймати 5280 млн.сўмга мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилади.

Бугунги кунда манзилли дастур доирасида қиймати 88,2 млрд.сўмлик 112 та лойиҳа амалга оширилди ҳамда 386 та иш ўринлари яратилди.

Шундан саноат соҳасида 18,3 млрд.сўмлик 12 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 22,9 млрд.сўмлик 29 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 47,1 млрд.сўмлик 69 та лойиҳалар амалга оширилди.

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг “Карантин даврида туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг “Карантин даврида туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман тижорат банклари (Б.Бекчанов,С.Ражапов,Ш.Шарипов)га:

-  кредит фоизини марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ажратиш ёки тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бериладиган компенсация даражасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасигача пасайтириш;

- тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш ва иш фаолиятини янги бошлаган бизнес субъектларининг энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача бўлган кредитлари учун 100 фоиз кафиллик бериш тартибини тадбиқ қилиш юзасидан таклифлар киритсин.

  1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га,

- карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича туман ҳокимлигига таклифлар киритсин.

- “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаёган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрсин.

- инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати тўғрисида.

  1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосари (О.Отамуратов)га

- туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали камбағаллик ва ишсизлик даражасини камайтириш

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                                                          Ш.Худаяров 

 


Iyun 06, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 682 marta