ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

 

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигинн таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги махсулотлариии етиштириш ҳамда қайта ишлаш хажмини икки бараварга ошириш буйича вазифалар белгилаб берилди.

Бунда, сектор раҳбарларига ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини аниқлаш ва уни етиштириш учун деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа йўналишлар асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ҳамда ушбу масалаларда барча мутасадди раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш вазифалари топширилди.

Шу сабабли, бугунги кунда аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини тақозо этмокда.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардан аввалги йилларга қараганда икки баробар кўп ҳосил олиш ўта долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ушбу мақсадда туман ҳудудидаги ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Туман ҳокими секторига 13 та, туман прокурори секторига 13 та, туман ички ишлар бўлими бошлиғи секторига 10 та, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторига 15 та маҳалла беркитилган.

Туман ҳокими секторида 6099 та хонадонда 35284 нафар, туман прокурори секторида 6802 та хонадонда 40998 нафар, туман ички ишлар бўлими бошлиғи секторида 5435 та хонадонда 29986 нафар, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторида 7877 та хонадонда 41877 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Туман ҳокими секторида 195 та камбағал оилада 882 нафар фуқаро истиқомат қилади, шундан 137 нафари ишсиз, 56 нафари ногирон ва 32 нафари боқувчисини йўқотган.

Туман прокурори секторида 192 та камбағал оилада 799 нафар фуқаро истиқомат қилади, шундан 148 нафари ишсиз, 67 нафари ногирон ва 45 нафари боқувчисини йўқотган.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи секторида 158 та камбағал оилада 716 нафар фуқаро истиқомат қилади, шундан 101 нафари ишсиз, 33 нафари ногирон ва 11 нафари боқувчисини йўқотган.

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторида 222 та камбағал оилада 1003 нафар фуқаро истиқомат қилади, шундан 139 нафари ишсиз, 62 нафари ногирон ва 27 нафари боқувчисини йўқотган.

Камбағал оилаларга туман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ва саховатпеша жисмоний шахслар ҳомийлик асосида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқа амалий ёрдам бериш чораларини кўриш мақсадида ихтиёрий равишда бириктирилиб, 767 та камбағал оилаларнинг барчасига ҳар 10 кунда бир маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ҳозирги кунда 3 ўн кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ишлари давом қилдирилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу эҳтиёжманд оилалардаги 525 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 4 та сектор раҳбарлари томонидан “Йўл харита”лари тайёрланиб, ушбу “Йўл харита”га асосан, 505 нафар ишсиз фуқароларни май-июнь ойларида туман ҳудудидаги фермер хўжаликларига, 32 нафарини саноат корхоналарига, 63 нафар ишсизларни қурилиш ташкилотларига, 54 нафарини бюджет ташкилотларига, 18 нафарини савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига, 16 нафарини бошқа вилоятлардаги қурилиш ишларига ва 29 нафарини бошқа соҳаларга ишга жойлаштириш белгилаб олинди.

Шунингдек, уларни қўшимча равишда даромад билан таъминлаш мақсадида ишсиз фуқароларнинг томорқасига туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази субсидияси асосида иссиқхона қуриш, 0,2 гектардан ер майдони ажратиб бериш, қора мол, қўй-эчки, қуён, парранда, асалари уяси етказиб бериш ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш (тикув машинаси, сут сепаратори, мини печ ва коммунал тўловларидан бўлган қарздорликларини қоплаш ҳамда ҳакоза) режалаштирилди.

Шунингдек, тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, дори-дармон олиш учун бир марталик моддий ёрдам пуллари пластик карточкага пул ўтказилди. Эҳтиёжманд оила фарзандларини онлайн таълим олиши учун маиший техникаси билан таъминланди. Эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларини Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган қурилиш ташкилотларига кафолатланган иш ҳақлари эвазига ишга жойлаштирилди.

Келгусида ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган бўлиб, бу бордаги ишлар “Йўл харита”да белгиланган тартибда ва муддатда тўлиқ амалга оширилади.

Давлатимиз Раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси тизимли назоратга олинган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан туман ҳудудидаги ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш, шунингдек, ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилади.

Кун тартибидаги “Гурлан туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг
6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Сектор раҳбарларининг “Гурлан туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Досимов ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Я.Акманованинг аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Сектор раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- ижтимоий ҳимояга мухтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларни моддий қўллаб қувватлаш;

- озиқ-овқат маҳсулотларини, дори-дармон, пул кўринишидаги моддий ёрдамлар ва бошқа маҳсулотларни белгиланган муддатларда етказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

  1. Сектор раҳбарларига, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Г.Сапарова)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- маҳаллалардаги ишсиз ва эҳтиёжманд аҳолини, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг кафолатган иш ўринлари билан таъминлаш;

- эҳтиёжманд аҳолини қўшимча равишда даромад билан таъминлаш мақсадида, ишсиз фуқароларнинг томорқасига туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази субсидияси асосида иссиқхона қуриш, ер майдони ажратиб бериш, қора мол, қўй-эчки, қуён, парранда, асалари уяси етказиб бериш ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш;

- бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.

  1. Сектор раҳбарларига, маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Досимов)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- туманда рўйхатга олинган мавжуд камбағал оилаларни йил якунига қадар камбағаллик даражасидан чиқариш чораларини кўрсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

- “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаёган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этилиши;

- озиқ-овқат маҳсулотларини, дори-дармон, пул кўринишидаги моддий ёрдамлар ва бошқа маҳсулотларни белгиланган муддатларда етказилиши;

- инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан депутатлик назорати ўрнатсин ҳамда ўрганиш натижалари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот тақдим қилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                                                             Ш.Худаяров.    


Iyun 06, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 684 marta