Гурланда болалар оромгоҳлари иш бошлади
Мана болажонлар орзиқиб кутган ёзги таътил мавсуми ҳам бошланди. Ўқув йили давомида қунт билан илм олган ўқувчилар энди ёзги оромгоҳлар бағрида дам оладилар.
Гурлан туманида ҳам 2 та болалар оромгоҳи иш бошлади. Ёзги дам олиш мавсумининг бошланиши муносабати билан тумандаги 43-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган “Гулистон” оромгоҳининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда оромгоҳда дам олувчилар томонидан бадиий чиқишлар намойиш қилинди.
Оромгоҳда биринчи мавсумда 120 нафар бола дам олади. Ёзги таътил даврида бу ерда 600 нафар боланинг мириқиб дам олишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Оромгоҳда болаларнинг дам олишини ташкил қилиш билан бирга турли тадбирлар ўтказиш, тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча шароитлар яратилди.
Шунингдек, тумандаги 3-сон касб-ҳунар мактабида ҳам “Шодлик” болалар оромгоҳи иш бошлади. Бу ерда ёзги мавсумда 500 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 768 marta