Гурлан туманида ёшлар ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда
Ёшлар ойлиги доирасида Гурлан тумани Нукус маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик ” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида халқаро тоифадаги спикер, фалсафа фанлари доктори Жамила Шермуҳаммедова, вилоят мусиқали драма театри режиссори Одамбой Абдуллаев ҳамда таниқли кино ва театр актёрлари иштирок қилди.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан давом қилди. Вилоятимиз ва туманимиз эстрада хонандалари ижросида янграёган куй-қўшиқлар йиғилганларни рақсга чорлади.
Ёшлар ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 745 marta