Гурлан тумани ҳокими умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига табриги
Ассалому-алайкум, азиз битирувчилар!
Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабни тугаллаб, етуклик онларига етиб келганингиз билан туман ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
чиндан ҳам бу йил ёшлар ҳаётида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бу муваффақият етуклик сари бошланган катта йўл олдидаги илк муваффақият, илк маррадир!
Шиддат билан ривожланаётган Ўзбекистонимизда ҳар бир ёш ҳам ислоҳотчи, ҳам ташаббускор бўлмоғи лозим.
Ўтган ўқув йили тажрибаларидан келиб чиқиб, бу йил битирувчиларни олийгоҳларга ўқишга кириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида таълим муассасаларини тугаллаётган фарзандларимизни олий таълимга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий ўқув йилида барча умумтаълим мактабларига Самарали автоматлаштирилган таълим тизими ўрнатилди. Бу эса олий таълимга кириш истаги бўлган ёшларимизни бевосита ўзи ўқиган муассасада тайёргарликдан ўтишига имкон яратди. Синов тестларини олиш сифати яхшиланди.
Азиз ўқувчилар!
Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман. Мен ишонаман, қадимий ва навқирон, кўпгина битикларда олтин воҳа деб тилга олинадиган Хоразм диёримиз, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутманг!
Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг.
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқларибилан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1081 marta