Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.К.Абдуллаевнинг мурожаати

Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йигилишида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш белгиланди.

Мамлакатимизга кононавирус инфекциясининг кириб келиши муносабати билан раҳбарият томонидан берилаётган топшириқлар ҳамда Республика ҳамда вилоят махсус комиссиясининг талаблари асосида туман ҳудудида тизимли ишларни йўлга қўйганмиз.

Ахоли орасида COVID-19 коронавирус инфекциясига гумон қилинганда ёки касаллик аниқланганда жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатишучун эпидимиолог, инфекционист ва УАШдан иборат 4 та мобил гурух ташкил қилинди ва худудларга бориб келиш учун "Дамас” русумли тез ёрдам машинаси ва мобил алоқа воситалари билан тўлиқ таъминланди. Барча худудий ДПМларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун малакали шифокорлардан иборат 24 соатлик навбатчилик графиги ташкил қилинган.

Гурлан туман тиббиёт бирлашмасида худудий мобиль гуруҳлар сони 8 тани ташкил қилиб, тумандаги Кўп тармоқли марказий поликлиникасида6та Қишлоқ оилавий поликлиникаларда1 та қишлоқ врачлик пуктида МФЙ раислари ва ўринбосари, СЭОМ ва ТТБнинг ҳодимлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ҳайдовчиларидан иборат кечаю-кундуз навбатчиликлар ташкил қилинган бўлиб, 50та автомашина бириктирилди.

 

Туман ахолиси COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин бўлиши учун КТМП қошида малакали шифокорлардан ташкил топган кечаю-кундуз фаолият кўрсатадиган Call-центр
(тел рақами 62-36-51-773 бўлган) фаолияти йўлга қўйилди.

 

Аҳоли орасида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган беморларни даволаш учун туман марказий шифохонасида қўшимча 200шифо ўринга мўлжалланган госпитал ташкил қилинди. Шундан оғир, кислородга муҳтож беморлар учун 45 шифо ўринга мўлжалланган марказлашган кислород таъминоти (Бобров аппарати билан) йўлга қўйилди.

 

Ушбу бўлимни жихозлаш учун битта дефибриляторбитта портатив рентген аппарати2 та сўрғич (отцос), 10та небулайзер, 2 та комплект ларингоскоп, ЭКГ 
1, кардиомонитор 2, инфузамат 218 та кислород консентратори сотиб олинди ва 25 та кислород баллонлари, пульксасометр 31, аппаратлари туман ҳокимлиги томонидан таъминланди, 1 та ИВЛ аппарати ССВ томонидан таъминланди. Бўлимларда беморларга қулай шароит яратиш мақсадида туман хокимлиги томонидан 8 та ҳаво совутгичлар ўрнатилди. 200ўринлик карантин зона учун альтернатив энергия таъминотини яратиш мақсадида 100киловаттлик электрогенератор олиб келиб ўрнатилди. Госпитал жойлашган бино ташқаридан ва бошқа даволаш биноларидан темир панжаралари ёрдамида ажратилди ва госпитал худудига кириб чиқиш шифохона худудига кириб чиқиш дарвозасиданалоҳидаланди. Госпиталда даволанаётган беморларга озиқ-овқатни вақтида етказиб бериш учун (Аутсорсинг) хизмати 
"Бахт Рамеш” хусусий корхонаси билан шартнома тузилди.

 

Бундан ташқари тиббий чиқиндиларнинг ўз вақтида ҳудуддан олиб кетилишини таъминлаш мақсадида "Урганч дезинфекция” МЧЖ билан шартнома имзоланди. Ташкил қилинган 200 ўринлик янги госпитал 03.08.2020 йилдан беморларни қабул қилишни бошлади.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш ва профилактикаси бўйича 30нафар шифокорлар ҳамда 60нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларига замонавий даволаш ва диагностика стандартларини амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан семинарлар ташкил этилди. Семинарларни доимий равишда ўтказилишини назоратга олганмиз.

Бугунги кунда даволаш профилактика муассасаларида 9та реанимацион шифо ўринлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу шифо ўринларида 2та ИВЛ, 18та кислород концентратор, 30та кислород балонлари ва 1та рентген аппаратлари беморларга хизмат кўрсатмоқда.

Коронавирус инфекцияси (СОVID-19) билан гумонланувчи, қарантинга олинган ва касалланган беморларга сифатли тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида 1та "ДАМАС” тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари олиб берилди.

Шунингдек, короновирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадида туман бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 487 млн.сўм маблағ ажратилди.

Қолаверса "Ўзбектелеком” АКдан тумандаги мобиль гуруҳлари ва ТТЁ бригадалари учун 29та мобиль телефон аппаратлари бепул ажратилди.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси аниқланган 57нафар фуқаро уй шароитида, 14нафар фуқаролар стационар шароитида шифокор ва хамширалар бириктирилиб стандарт даво муолажалари олиб борилмоқда. Ҳар бир секторда жами 4та мобил гуруҳлар ташкил қилинган. Фаолият юритаётган 8таамбулатор поликлиника муассасаларида (6 та ОП,1 та ҚВП,1 та кўп тармоқлимарказий поликлиника) туну-кун фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар тасдиқланган навбатчилик графиги асосида ишламоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан уй карантинига олинган беморларга тарқатиш мақсадида 238 тўплам дори воситалари ажратилди ва бугунги кунга қадар карантинга олинганфуқароларга тарқатилди. Бундан ташқари, туман Марказий касалхонасида 49турдаги дори воситаларининг 1ойлик дори заҳираси яратилди.

Хар бир тез тиббий ёрдам бригадалари туман хокимлиги томонидан 11 та планшет билан таъминланди.

Бугунги кунда COVID-2019 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ҳолати бўйича эпидемиологик вазиятдан келиб чиккан ҳолда касалликни туманимиз аҳолиси ўртасида тарқалишини олдини олиш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, мавсум бошидан буён туманимизда 2713нафарфуқаролар карантин кузатувига олинган бўлиб, уларнинг 2438 нафари бугунги кунгача карантиндан чиқарилди. 275нафар фуқаролар карантин кузатувига олинган, уларнинг 260(шундан 44 гумондор)нафари уй шароитида ва 15 нафаритиббиёт муассасаларида карантинда сақланмоқда, нафар бемор вилоят шифохоналарида даволанмоқда.

Стационарда даволанаётган 15 нафар бемордан 1 нафарининг умумий аҳволи ўта оғир, 3 нафарининг аҳволи оғир, 8 нафари ўртача оғирликда, қолган 3 нафарининг умумий ахволи қониқарли аҳволда бўлиб барчаси даво муолажаларини олмоқда.

Уйда даволанаётган, касаллик клиник белгиларсиз кечаётган беморлар учун 5 та препаратдан (Аскорбин кислотаси, Азитромицин, Арбидол, Парацетамол таблетка, Плаквенил ) иборат бўлган COVID тўплами мурувват ёрдамидан бепул тарқатилмоқда.

 

Мавсум бошидан туманда СОVID-2019 тасдиқланган беморлар сони 
9 нафарни ташкил этмоқда.

 

Туманда СОVID-2019га гумон қилинган фуқароларнинг сони 423 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3 нафари яъни 0,7 фоизи вилоят шифохонасида, 15 нафари яъни 3,5 фоизи ТТБда, 44 нафари яъни 10,4 фоизи уйида даволанмоқда. Гумондор деб аниқланган фуқароларнинг 361 нафари яъни 85,4 фоизи соғайган.

Бунгуни кунга қадар туманда СОVID-19га тест топширган фуқаролар 4611 нафар бўлиб тест натижаларига кўра гумон қилинган фуқаролар сони 423 нафарни яъни 9,2 фоизни, СОVID-19нинг аломатларида гумон қилинмаган фуқаролар сони 4188 нафарни яъни 90,8 фоизни ташкил қилади.

Туманда коронавирус инфекциясини аҳоли ўртасида тарқалишини эрта аниқлаш мақсадида туманда ПЗР ускуналарини сотиб олиб, ўрнатиш режалаштирилган.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган 45нафар тиббиёт ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6фоиз миқдорида жами 66898,1 минг сўм миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар амалга оширилди.

Аҳолининг дори дармонга бўлган эҳтиёжини таъминлаш.

Карантин даврида аҳолининг дори дармонга бўлган эҳтиёжларини қоплаш мақсадида "Дори дармон” МЧЖга карашли 10 та дори дармон шахобчаси ва тумандаги 49та тижорат дорихоналарга коронавирус инфекциясини даволашда тавсия қилинадиган 49 турдаги дориларнинг рўйхати асосида дори воситарининг заҳираси яратилди.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан ишларимизни давом қилдирамиз ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.

Карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан туман аҳолисидан карантиннинг айрим қоидаларига (ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўл дезинфекцияси) қатъий амал қилишларини сўраймиз.

Мен Абдуллаев Умидбек Комилович туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлайман.

Бугунги кундаги коронавирус касаллиги бўйича пандемия даврида аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш чораларини кўраман.

Бу мақсадда:

биринчидан, касалликни олдини олиш учун профилактик ва санитар-эпидемологик чораларни ўз вақтида кўришга;

иккинчидан, касалликни эрта аниқлаш учун телефон орқали фуқаролар патронажини йўлга қўйишга;

учинчидан, касаллик аниқланганларни фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш тавсияномасига мувофиқ самарали даволанишини ташкиллаштиришга, бунинг учун зарур реактив, дори дармон ва асбоб ускуналар захирасини таъминлашга;

тўртинчидан, беморларга ортиқча дори дармонлар белгиламасликва томчилаб қуйиладиган, инъекцион дори воситаларини буюрмасликка;

бешинчидан, мулоқотдошлар орасида карантин қоидаларига риоя қилинишини назоратини амалга оширишга.

Мазкур вазифаларни касбимга содиқ қолган ҳолда бажаришга ваъда бераман.


Avgust 19, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1664 marta