ГУРЛАНЛИК ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲОКИМ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун Гурлан туманида  18 ёшдан 30 ёшгача бўлган  ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури  бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари  ўтказилди. Мусобақада 1-сектор ҳудудидаги 12 та маҳалла фуқаролар  йиғини вакилларидан иборат жамоалар иштирок этдилар.  

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни “Мададкор”,         2- ўринни “Дўсимбий”  ва 3- ўринни  “ Тахтакўпир” маҳалла жамоалари қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоаларга кубок, диплом, тегишли медаль ҳамда туман ҳокимининг эдалик совғалари билан тақдирланди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Yanvar 22, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 739 marta