ГУРЛАН ТУМАНИДА УЧТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бугун Гурлан тумани “Шанғи” маҳалласида жойлашган 29-сон,  “Қангли” маҳалласида жойлашган 20-сон ва “Навбирёп” маҳалласида жойлашган 13-сон мактабгача таълим ташкилотларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

 

Мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбирида туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва соҳа ходимлари иштирок қилдилар. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда туманимизда жами 102 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 35 таси давлат, 2 таси давлат хусусий шерикчилик асосида хамда 65 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Туман бўйича қамров кўрсаткичи 64,4% га етказилиб, ўтган йилга нисбатан 6.2% га ошди.  Жумладан,  2020 йил Инвестиция дастури асосида ажратилган 3 млрд 500 млн. сўм маблағ ҳисобига   “Навбирёп” маҳалласидаги 13-сон ва 2 млрд 777 млн 250 минг сўм маблағ ҳисобига “Қангли” маҳалласида жойлашган 20-сон мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш- реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, жажжи болажонларимиз учун замонавий, барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотлари бунёд қилинди.

       

  Шунингдек, 2020 йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 991 млн сўм ажратилиб, (6, 10, 11, 18, 23, 37-сон) мактабгача таълим ташкилотларида  жорий таъмирлаш,  29-сон мактабгача таълим ташкилотида 1 млрд 850 млн сўмлик қурилиш  ишлари амалга оширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 28, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1109 marta