ГУРЛАН ТУМАНИДА УЧТА МАҲАЛЛАНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ, фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни зарур мебель, компьютер, алоқа воситалари ва интернет тармоғи билан таъминлаш вазифаси белгиланган эди.

Бугун ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  “Зиёкор”, “Оққум” ва “Фидокор” маҳаллаларининг замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган, барча шароитларга эга янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Маҳалла биносининг очилиш тадбирларида туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 21, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 902 marta