ГУРЛАН ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИИНГ 30 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Гурлан тумани Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида туман ҳокими М.Ачилов сўзга чиқиб, туманимизда кейинги йилларда юз бераётган ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлар тўғрисида гапириб, барча юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан яна бир бор табрикладилар.
Шундан сўнг, иштирокчиларга катта байрам концерти туҳфа этилди. Унда вилоятимиз ва туманимизда ижод қилиб келаётган санъаткорлар ўз ижодлари билан меҳмонлар кўнгилларини хушнуд этдилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 807 marta