ГУРЛАН ТУМАНИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 20 январь куни Гурлан тумани 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда иш топишда қийналаётган ва муносиб иш ўрнига эга бўлмаган 150 дан ортиқ фуқароларимиз, хусусан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқаролар иштирок қилдилар.
Меҳнат ярмаркасида тумандаги 42 та корхона ташкилотлар ўзларидаги 421 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг 16 нафарига ишга жойлашишлари учун, 50 нафарига касбга ўқитиш курсларига йўлланмалар, 80 дан ортиқ иштирокчиларга эса меҳнат қонунчилиги доирасида маслаҳатлар берилди.
Меҳнат ярмаркасида туман прокурори Қ.Рахмонов ва унинг ўринбосари А.Якубов фуқаролар билан мулоқот қилиб, ўзларининг тавсияларини бердилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 853 marta