ГУРЛАН ТУМАНИДА КУЗГИ ҒАЛЛА ЭКИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Гурлан туманида 2022 йил ҳосили учун фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларида кузги ғалла экиш ва ғўза дефолиациясини ўз муддатларида сифатли ташкил қилиш мақсадида ҳудудлар кесимида кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, тумандаги Чинобод ҳудудидаги “Худоёр механик” фермер хўжалигида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи О.Юсупов, туман ҳокими М.Ачилов, сектор, фермер хўжаликлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими ва соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан туманда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш, ғаллани навлар бўйича жойлаштириш, экиш учун ер тайёрлаш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш ҳамда ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли асосда ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 784 marta