ГУРЛАН ТУМАНИДА ЯНГИ  КОРХОНАЛАР ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЖМУАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида  янги иншоотлар, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, бугун Гурлан туманида “Бозор томат пастаси” МЧЖга қарашли мева-савзавотларни қайта ишлаш корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Ушбу корхона йилига 10,0 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайди. Унда йилига 2 минг тоннага яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, 10 та янги иш ўрни яратилган.

Қурилиш соҳасида ишлатиладиган  МДФ ва ДСП панеллари  эндиликда ўзимизниинг туманда ишлаб чиқарилади. “AVAR WOODS” МЧЖ томонидан импорт ўрнини босувчи экспортбоп МДФ панеллар ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди.

 

Ушбу корхонада 20 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, йилига 600 минг кв.метр ҳажмдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларнинг 30-40 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Нукус” маҳалласида "Мақсуд Манзура томорқа хизмати" МЧЖ томонидан гўшт ва сутни қайта ишлаш корхонаси, иссиқхона, совуткичли омборхона, аҳолига техника хизмати кўрсатиш ишлари ташкил қилинди.

Бугунги кунда гўшт ва сутни қайта ишлаш корхонаси, иссиқхона, совуткичли омборхона ташкил қилиниши, аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи техникалар сотиб олиниши натижасида “Нукус” маҳалласида истиқомат қилувчи 24 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, Нуробод маҳалласида "Бунёдкор" МЧЖ  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси ҳам фойдаланишга топширилди. Аҳолимизга хизмат кўрсатувчи ушбу мажмуада 10 нафар ўғил-қиз иш билан таъминланди.

Корхоналарнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, меҳнат фаҳрийлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок қилдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Avgust 28, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 792 marta