ГУРЛАН ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун Гурлан туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шавкат Туляганов ва туман ҳокими Муроджон Ачиловлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида тумандаги 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган, аммо айрим сабабларга кўра тўхтаб турган 153 та лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашди.
Учрашувда Ш.Туляганов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳар бир лойиҳа ташаббускори билан алоҳида мулоқот қилиб, муаммо ва таклифларини ўрганди. Шунингдек, аниқланган камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф қилиб лойиҳаларни ишга тушириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 831 marta