ГУРЛАН ТУМАНИДА 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
Гурлан глобал текс” МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикасида янги тикув цехи ишга туширилди. Бугун туман ҳокими Муроджон Ачилов тикувчилик фабрикасида янгидан ташкил қилинган тикув бўлимида бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишди. Ушбу тикув цехига тумандаги ишсиз, “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар аёллар ишга қабул қилинди.
Шунингдек, туман ҳокими фабрикада ишга туширилиши режалаштирилган катта тикув цехидаги қурилиш жараёни билан ҳам танишди. Ушбу цехнинг ишга туширилиши натижасида яна 500 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Fevral 12, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 866 marta
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 866 marta