ГУРЛАН ТУМАНИ ҲОКИМИ МУРОДЖОН АЧИЛОВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Қадрли ёшлар, азиз ўғил-қизлар!
Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз ёшларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мана шундай қувончли кунда, аввало, юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётгани, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Ушбу қувончли айём кунида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун гурланлик ёшлар ҳар жабҳада фаол ва ташаббускор. Иқтисодиёт тармоқларида, ижтимоий соҳада, ўқиш ва изланишда, қўйингки, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туманимиз ёшларининг иштироки билан катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бундан кейин ҳам ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар яратиш фаолиятимизнинг асосий мезонларидан бири бўлиб қолаверади.
Азиз ёшлар!
Ёшлик – нафақат умр баҳори, шу билан бирга улкан ишонч ва умид, завқ ва шавққа тўла инсон ҳаётининг энг қувончли даври сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бугун сизларнинг нигоҳингизда ана шундай катта бир бахтни кўриб турганимдан ғоятда хурсандман.
Сизларни яна бир бор байрам билан самимий табриклаб, ҳаётингизда улкан зафарлар, ҳамма-ҳамма орзуларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламан! Биз ҳамиша сизлар билан фахрланамиз!
Ҳурмат билан
Муроджон Ачилов
Гурлан тумани ҳокими
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 756 marta