ГУРЛАН ТУМАНИ МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРИДА ПИЁДАЛАР ВА ВЕЛОСАПЕД ЙЎЛАКЛАРИ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туманида 4,2 км узунликда пиёдалар ва велосапед йулакларини қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу саломатлик йулакчаси Гурлан тумани А.Навоий номидаги истироҳат боғи ҳамда Манғит ва Х.Олимжон марказий кўчаларида барпо қилинмокда. Саломатлик йулакчалари аҳолининг барча қатламларини спортнинг юриш, югуриш, велоспорт турлари билан шуғуланиши ва уларнинг саломатликларини мустахкамлашда хизмат қилади.
Саломатлик йулакчаларини қуриш ишлари “Гурлан Парвоз Қурилиш” МЧЖ томонидан 2021 йил сентябрь ойига якунланиб, фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 828 marta