ГУРЛАН ТУМАНИ ХОКИМИ КАРОРИ

Туманда 2021 йил ҳосилидан уруғлик буғдой етиштириш хуқуқини қўлга киритиш мақсадида хўжаликлар ўртасида тендер танлови ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 2021 йил ғалла ҳосилидан навдорлик сифат кўрсаткичлари белгиланган талабларига жавоб берадиган бошоқли дон уруғлари етиштириш учун фермер хўжаликларини тўғри танлаб олиш юзасидан 02/021-237-сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил
17 апрелда 1794-сон билан рўйхатга олинган "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, 2021 йил ҳосилидан уруғлик ғалла заҳирасини яратиб, фермер хўжаликларини сифатли уруғлик ғалла билан таъминлаш мақсадидаЎзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги

02/021-237-сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 
17 апрелда 1794-сон билан рўйхатга олинган Низоми раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Туман ҳудудларида супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш истагини билдирган 2021 йил ҳосилидан ғалла етиштириш бўйича контрактация шартномасига эга бўлган фермер хўжаликлари ўртасида 15 июлдан 15 августгача тендер танлови ўтказилсин.

3. Тендер танловини ўтказиш билан боғлик барча ишларни олиб бориш ва тендер танловини ўтказиш бўйича тузилган туман тендер Комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман тендертанлов Комиссиясига:

- тендер танлов Комиссиясига котиб тайинлаб, фермер хўжаликларидан аризалар ва бошқа тегишли хужжатларни 2 нусхада тўлиқ қабул қилишни таъминлаш мақсадида уни бошқа ишлардан озод қилиш:

- тендер танлови тўғрисида барча хўжаликларни огохлантириш мақсадида жамоат жойларида эълонлар бериш;

- фермер хўжаликлари томонидан тендер Комиссиясига тақдим қилинган хужжатларни аниқлаб, уларни белгиланган тартибда бахолаб чиқиш;

- тендер танлови натижаларини умумлаштириш;

- тендер танлови натижаларини белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда давогарларга эълон қилиш;

- танловни ошкора тарзда, ошна-оғайнигарчиликларга, таниш-билишчиликларга йўл қўймасдан хаққоний ўтказиш;

- танлов якуни бўйича йиғилиш баёнини қабулқилиб, туман ҳокимлигида тасдиқлатиш вазифаси топширилсин.

5. Танловни ўтказиш ва танлов билан боғлиқ бўлган барча хужжатларни юритиш ва танлов Комиссиясининг таркибини тузиш буйруқ асосида ташкилқилинсин.

6. «Гурлан хаёти» газетаси мухарририяти (Ф.Абдуллаев)га газета сахифаларида уруғлик ғалла етиштириш бўйича тендер танлови ўтказилиши юзасидан 2-иловага мувофиқ эълон бериш тавсия қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

                Гурлан тумани ҳокими                                 М.Ачилов


Iyul 23, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1929 marta