ҒАЛЛА ЎРИМИ БОШЛАНДИ

Бугун Гурлан туманида ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб олиш мақсадида “Бекзод Ислом” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси “Ўзагрокимёҳимоя”АЖ раҳбари Ш.Умиров, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари К.Собиров, туман ҳокими М.Ачилов, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фермер хўжалик раҳбарлари, кўп йиллик иш тажрибасига эга нуроний отахонлар  иштирок қилдилар.

Бу йил туманда 182 та фермер хўжаликлари томонидан 4000 гектар майдондан ғалла етиштирилди. Ғалла ўрим-йиғим ишларини сифатли ташкил этиш учун 46 та отряд тузилиб, 46 та замонавий комбайн ва бошқа зарур техникалар мавсумга шай қилиб қўйилган.

Семинардан сўнг нуроний отахонлар дуоси билан ғалла ўримига киришилди.

Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyun 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 808 marta