ФУҚАРОЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ВА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
Аҳолига олиб борилаётган ислоҳотлар мазмунини тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳамиятлиси, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бундай учрашувлар сайёр тартибда, ҳудудлар кесимида ташкил қилинмоқда.
Жумладан, бугун Гурлан тумани Сахтиён, Ватанпарвар, Чаккалар ва Обод маҳаллаларида яшовчи ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож аёллар билан суҳбат ўтказилиб, уларга тегишли ташкилот ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 775 marta