ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Гурлан тумани “Нуробод” маданият марказида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят адлия бошқармасининг сайёр қабули ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров, туман адлия бўлими бошлиғи Т.Турсунбаев, тумандаги идора-ташкилот раҳбарлари,  ОАВ вакиллари ва 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.

Қабул жараёнида тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, уй-жой, иш билан таъминлаш, кредит, йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.  Мурожаатларнинг 35 тасига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

 Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.   

 


Yanvar 27, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 884 marta