ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун Гурлан туман халқ қабулхонасида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан  Гурлан туманига келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида туман ҳокими Муроджон Ачиловнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. 

Унда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок қилди. Қабулда асосан, уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш ва ер масалалари бўйича 16 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалаларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Avgust 18, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 725 marta