ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ВА МАҲАЛЛА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” № 2736–III/КҚ-592–III-сонли қўшма қарори билан ФҲДЁ органларига никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириш, уларга никоҳдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериш;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиш вазифалари юклатилган.
Хусусан, белгиланган вазифалар ижроси бўйича Гурлан тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига 273 та никоҳга кириш ҳақида аризалар қабул қилинган бўлиб, никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақида ариза билан мурожаат этганлиги тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинларига хабарнома юборилиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори мазмун-моҳияти никоҳланувчи шахсларга таништирилиб келинмоқда.
Бўлим томонидан ҳар шанба “Оила дорилфунуни” куни ўтказилиб, никоҳланувчи шахсларни қизиқтирган саволларга белгиланган тартибда тушунтириш ва амалий ёрдам бериб борилмоқда.
Н.Юлдашева,
Гурлан тумани ФҲДЁ бўлими мудираси
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1051 marta