ЭЪЛОН!

Хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 2021 йил 1 июлдан бошлаб танлов эълон қилинди.

Унга кўра ҳар бир туманда 5 тадан чет тилларига ўқитиш бўйича нодавлат ўқув марказларини ташкил этиш назарда тутилиб, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратилмоқда. 

Мазкур танловда иштирок этиш мақсадида бўлганлар туман ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.


☎️Мурожаат учун тел:
+998975179707
 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyul 03, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 855 marta