ЭЪЛОН!

Гурлан туман ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси "Гурлан тумани Инновацион ҳудуд" логотипини яратиш бўйича танловини эълон қилади! 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги

ПФ-6198-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти Гурлан туманини Инновацион ҳудудга айлантириш белгиланган.

Танлов мукофот суммаси: 5 миллион сўм

Танлов шартлари: Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан "Гурлан тумани - Инновацион ҳудуд" эканлигини акс эттирувчи, ўзига хос ва такрорланмас логотипини яратишингиз зарур.

- Туманнинг инновацион ривожланишини ифода этиши;

 - бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;

 - замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

 Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

Ҳудудлар логотипини тайёрлашга доир танловда 16 ёшдан ошганлар, шу жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар ва қизиқиши бўлган бошқа кишилар иштирок этиши мумкин.

 Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:

Логотип лойиҳаси формати – 100 Мб гача, икки кўринишда – Png., Jpg., Coreldraw, ёки Photoshop форматда o_atamuratov@mail.ru ёки телеграм орқали +998977912228, +998911927558 телефон рақамларига юборилиши талаб этилади.

Логотип Гурлан туман ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси масъуллари томонидан кўриб чиқилади.

Намуналарни тақдим этиш муддати: 2021 йил 21 июн кунига қадар.

 Танлов натижалари: 2021 йил 25 июнь куни эълон қилинади.

 

Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyun 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 917 marta