ЭЪЛОН!

         Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий ҳизмат тўғрисида”ги Қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сонли Қарори, Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 25 августдаги 307к-сонли ва Гурлан тумани ҳокимининг 2020 йил 28 августдаги 2139-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил навбатдаги чақирувга тайёргарлик кўриш ҳамда чақирилувчиларни олдиндан саралаб олиш тадбирлари ўтказилади.

         Шу муносабат билан 2020 йил 10 августдан 2021 йил 10 февралигача 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган соғлиги бўйича муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган барча чақирилувчиларни умумжисмоний тайёргарлик ва якка тартибда суҳбат танловларида иштирок этишларини сўраймиз.

Манзил : Гурлан тумани Мустақиллик кўчаси 5-уй.

Боғланиш учун телефон: 62.365-17-75

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Noyabr 09, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1049 marta