ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига боcқичма-босқич тўлиқ ўтишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2021 йил 1 июлдаги топшириғига асосан Гурлан туманида мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Жумладан, туман марказидаги Мустақиллик ва Манғит кўчаларидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга ташқи ёзувлар, рекламалар ҳамда савдо шохобчалари пешлавҳаларидаги камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 811 marta