ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР
Гурлан туманида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўба ходимлари томонидан ишсиз фуқаролар билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 11.1 млн. сўммаблағ ажратилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.
Шунингдек, тумандаги 767 такам таъминланган ва иқтисодий ночор бўлган хонадонларга туман ҳокимининг фармойиши асосида маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 50.0 млн сўм пул маблағлари ажратилиб, мевали ва полиз кўчатлари тарқатилиб экилиши таъминланди ҳамда ушубу кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 40.0 млн сўм ажратилиб қўй ва паррандалар етказиб берилди.
Бундан ташқари туманидаги аҳоли томорқаларининг шўрланиши юқори бўлган ҳудудларида коллектор тармоқларини таъмирлаш мақсадида 8та маҳалладан ўтувчи 7.55 км узунликдаги коллекторни таъмирлаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 132.4 млн.сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда қазиш ишлари давом қилмоқда. Бунинг натижасида 546 та оиланинг 54.6 гектар томорқа ерларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, томорқадан оладиган даромадлари ошишига эришилади.
Шу билан бирга тумандаги ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш истаги бор кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилиб, туман хокимининг фармойишига асосан фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонларидан 1880 та оиланинг ҳар бирига 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Сабзавот полиз йўналишидаги 4 та қишлоқ хўжалик бирлашма (кооператив)лари ташкил килиниб, уларга туман ҳокимининг қарори асосида 137.6 гектар ер майдони ва 401.4 млн сўмсубсидия маблағлари ажратилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 993 marta