ЧЕККА ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА!

Жорий йилнинг 24 апрел куни Гурлан тумани Қангли, Оққум, Олчин, Бўзқалъа, Болдоқли, Дехқонобод, Мевазор, Дўстлик боғи, Эсабий ва Нурафшон  маҳаллаларидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни рамазон ойида қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати М.Ваисов томонидан 39 та оилага озиқ-овқат махсулотлари хайрия қилинди.

Ҳайрия тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Садуллаева, Гурлан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов, Гурлан туман Прокурори катта ёрдамчиси М.Наврузов, Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши котибияти мудири Ш.Худаяров ва Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Садуллаева томонидан “Аёллар дафтари” га киритилган 20 нафар аёлларни касбга ўқитиш ҳамда банкдан имтиёзли кредит олишлари учун сертификат ва эсдалик совғалар берилди. Шунингдек, маҳаллалардаги фуқароларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, 4 таси жойида ижобий ҳал қилинди, ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалаларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Aprel 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 842 marta