Буюк аждодларимиз мероси-улуғ қадрият.
Ўзбек миллий адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк давлат арбоби Мир Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ёшларга ўргатиш, улар илгари сурган инсонпарварлик, ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Гурлан туманидаги 6-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабининг 2-В синфида «Буюк аждодларимиз» мавзусида очиқ машғулот дарси ўтказилди.
Унда ўқувчиларга Алишер Навоийнинг ўзбек шеъриятига, миллий санъати ва адабиётини бойитишга қўшган ҳиссаси, шоирлар шохи, шохликда шоир бўлган буюк соҳибқирон Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.
Очиқ машғулот дарси давомида халқимизнинг бой ва бетакрор миллий қадриятларини асраб-авайлаш, уларни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш ва энг муҳими миллатни ўзига хослигини сақлаш миллий манфаатимиз эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан шоирларимиз ғазалларидан бадиий ўқишлар, қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ёшлар томонидан ёд олинган ғазаллар таҳлили барчанинг олқишига сазовор бўлди.
Маъмура Ўразбаева,
6-АФЧЎИ мактаб бошланғич синф ўқитувчиси,
ЎзМТДП фаоли.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1415 marta