БИР ГУРУҲ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ФИДОИЙЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Хоразм вилоятида таълим сифати ва самарадорлиги бўйича юқори натижаларга эришган мактаб жамоалари халқ таълими вазирлиги томонидан тақдирланди.
Хусусан, Гурлан туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг немис ва инглиз тили фани ўқитувчиси Огулнур Атаева Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва ноутбук билан тақдирланди.
Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, шунингдек, ўтган ўқув йилида таълим сифати ва самарадорлиги бўйича юқори кўрсаткичга эришган мактаб директорлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок қилдилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 944 marta